Преимущества TEMIRYO’L SUG’URTA

«TEMIRYO’L-SUG’URTA» Компаниясининг ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотлар юзасидан расмий изоҳи

«TEMIRYO’L-SUG’URTA» компанияси жамоаси ижтимоий тармоқлардаги воқеа ва ҳодисаларни кузатиб бориш билан бирга, ушбу воситаларнинг фаол фойдаланувчилари қаторига киради. Шу билан бирга, тармоқлардаги шаффоф, холис ахборот ва маълумотлар билан бирга, текширилмаган, бир ёқлама ёндашиб, матндан юлиб олиб ёритилган янгилик ва маълумотлар учраб тургани, бизни қайғуга солмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 21 сентябрида, Telegram тармоғидаги каналларнинг бирида моддий шикаст етказилган юк автомашинаси ва у «TEMIRYO’L-SUG’URTA» компаниясида суғурталанганлиги, жорий йилнинг 25 июлида мижоз томонидан тақдим этилган мурожаат яна қанча ўрганилиши ҳақида савол йўлланган маълумот берилган.

Бундан ташқари, ўша каналда 2 кун ўтиб, 23 сентябрда «TEMIRYO’L-SUG’URTA» компанияси томонидан мижозга берилган суғурта полиси нусхаси жойлаштирилган ва остига “Узунқулоқ гапларга қараганда Темир йўл суғурта компанияси хақида яхши гаплар эшитмадик” деган постдан иборат маълумот ёзиб қолдирилган.

Ва ниҳоят, жорий йилнинг 24 сентябрида айнан ўша каналда “Суғурта компанияси мижозлар мурожаатига нега бефарқ?” номли сарлавҳаси остида “Aслида ўзбекларда суғуртага бўлган ишонч ҳам, иш ҳам йўқ. Камдан-кам ҳолатларда ва жуда қимматли нарса бўлса кейин суғурта қилишади. Суғуртага бўлган ишонч нега камлигига ҳам етарлича асослар бор. Суғурта учун белгиланган суммани тўладингиз ва суғурта қилдирган машинангиз ёки бошқа буюмингиз фалокатга учради. Суғурта компанияси эса бир неча ҳафта ёки ойда сизнинг ишингизни ўрганиб чиқиши мумкин” деган маълумот жойлаштирилган. Бундан ташқари, “Қарийб 2 ойда ҳам мижознинг мурожаати ўрганилиб бўлмайдими? деган савол билан мурожаат этилган. Ҳайратланарлиси, ўша куннинг ўзида «TEMIRYO’L-SUG’URTA» компанияси томонидан суғурталанган мижозга юборилган расмий хатнинг негадир фақат иккинчи варағи жойлаштирилиб, “Мактуб компаниянинг Андижон вилояти филиал директори Махбуба Арапова имзоси билан эмас, бош директор ўринбосари имзоси билан берилган. Мурожаатни эълон қилган кунимиз "Андижон филиали хақида ёзманглар"  деб илтимос қилган валломатлар кейинчалик барча жавобгарликни Тошкентга яъни компания бош офисига юклаган.” деган ҳақиқатдан йироқ маълумот қолдирилган ва  “TEMIRYO’L-SUG’URTA” компаниясига  “Бирон мижозиларни мурожаати ижобий ечим топганми?” деган савол билан мурожаат этилган.

«TEMIRYO’L-SUG’URTA» компанияси томонидан суғурталанувчи билан имзоланган шартнома ва тақдим этилган полисга асосан, суғурта объекти бўлмиш суғурталанувчининг мулкий манфаатларига шартномада келишилган қалтисликлар натижасида зарар етказилганда, «TEMIRYO’L-SUG’URTA» томонидан зарарларни қоплаб бериш мажбурияти олинган.

Telegram тармоғида жойлаштирилган маълумотларга аниқлик киритиб, шуни маълум қиламизки, 25 июлда воқеа содир бўлиб, мижоз томонидан бу ҳақда  27 июлда мурожаат тақдим этилган. Шу билан бирга, содир бўлган воқеа юзасидан тўлиқ ҳужжатлар (Суд, ЙХХ қарорлари) суғурталанувчи томонидан жорий йилнинг 7 сентябрида тақдим этилган, хамда «TEMIRYO’L-SUG’URTA» компанияси жавоби суғурта шартномасида келишилган муддатда мижозга юборилган.

“Узунқулоқ гапларга қараганда Темир йўл суғурта компанияси хақида яхши гаплар эшитмадик” қабилидаги ибораларга келадиган бўлсак – биз далилларга асосланган фактларга таянамиз, ва турли миш-мишларга изоҳ бермаймиз.

Суғуртага бўлган ишончга келадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг суғуртани аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, суғурта механизмларидан кенг фойдаланишни рағбатлантириш юзасидан кўплаб Фармон ва Қарорлари қабул қилинган.

Бундан ташқари, амалдаги қонунлар  билан кучга киритилган мажбурий суғурта турлари, республикадаги юридик ва жисмоний шахслар томонидан суғуртадан кенг фойдаланиш, содир бўлган суғурта ҳодисалари натижасида суғурта товонларини олиш имкониятини очиб берди ва бериб келмоқда. Суғурта даъволарини кўриб чиқиш муддатлари ҳақида гапирадиган бўлсак, кўриб чиқиш муддатлари етказилган зарар миқдори, содир бўлган воқеа тафсилотларини ўрганиб чиқиш учун етарли маълумотни тақдим этиш ва бошқа кўплаб омилларга боғлиқдир. Лекин, нима бўлган тақдирда ҳам, «TEMIRYO’L-SUG’URTA» компанияси суғурта даъволарини мижоз билан имзоланган суғурта шартномасида кўрсатилган муддатларда ҳал қилиб келмоқда.

Компания раҳбарияти томонидан имзоланган расмий хатга тўхталадиган бўлсак, хатнинг жами ҳажми 2 варақдан иборат бўлган. Биринчи варақда «TEMIRYO’L-SUG’URTA» компанияси томонидан қабул қилинган қарор асосланган бўлса, 2 варақда қабул қилинган қарор мазмуни келтирилган. Хат тўлиқ ҳажмда чоп этилса, барча саволларга жавоб топиш мумкин. Аксинча, хатнинг фақат 2-чи варағи билан чекланилса, жумлалар матндан юлиб олинган ҳолат юзага келади. «TEMIRYO’L-SUG’URTA» компанияси республикамизнинг барча вилоятларида ўз филиалларига эга ва улар компания раҳбарияти томонидан  берилган ваколат доирасида фаолият юритадилар. Компания номидан хатларга ким имзо қўйиши муҳим эмас, муҳими – имзо қўйган шахс тегишли ваколатга эга бўлишидир. Бундан ташқари, “Андижон вилояти филиал директори Маҳбуба Аралова” деб иддао қилинган шахс 2020 йил январ ойидан ўз ҳоҳишига кўра  «TEMIRYO’L-SUG’URTA» Андижон вилоят директори лавозимидан озод қилинган.

Қўшимча қилиб шуни айтишимиз мумкинки, ижтимоий тармоқда жойлаштирилган “Мурожаат” куни, яъни 2020 йил  21 сентябрда  «TEMIRYO’L-SUG’URTA» компаниясининг ҳеч бир ходими ҳеч кимга, ҳеч қандай илтимос билан мурожаат қилмаган. Ахборот технологиялари ривожланаётган асрда, бу каби ҳолатларни техник воситалар орқали аниқлашнинг бемалол имкони бор. Аксинча, 22 сентябр куни Компаниянинг Андижон вилоят филиали телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ўзини Х.Д. деб таништирган шахс компания мижози томонидан берилган даъво аризаси ҳолати ҳақида саволлар бериб, қанча муддатда компания томонидан жавоб хати тақдим этилиши тўғрисида маълумот олган.

“Бирон мижозиларни мурожаати ижобий ечим топганми?” деган саволга қуйидаги рақамлар билан жавоб берамиз:
«TEMIRYO’L-SUG’URTA» компанияси томонидан 2017 йилдан 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигига қадар жами 19,3 млрд. сўм суғурта товони тўлаб берилган. Суғурта товонлари ҳажми ўсишини таққосласак, 2019 йилда 6,8 млрд. сўмдан ортиқ маблағ тўлаб берилган бўлса, 2020 йилнинг фақат биринчи ярим йиллигида 6,5 млрд. сум суғурта товони тўлаб берилган. Келтирилган рақамлар катта маълумотнинг бир қисмидир, “Мурожаатлар” муаллифлари ҳоҳишига кўра, бошқа даврлар учун маълумотлар беришимиз ҳам мумкин.

Хулоса ўрнида шуни таъкидламоқчи эдикки, “хакамлик” қилиб хулоса чиқариш мақсади борлар ҳар қандай баҳсли ҳолатда барча тарафларнинг муддао, фикрлари билан танишишлари, маълумотларни текшириб, ва ундан кейингина хулоса қилишлари мақсадга мувофиқ бўлар эди. Биз ҳам кўп сонли обуначилар сингари юртимиздаги блогерлар томонидан ижтимоий тармоқларда чоп этилаётган янгиликлар, қизиқарли, мазмунли таҳлилий мақолалар билан  бажонидил танишиб борамиз, ва уларни янада бойитиш, исботланган, текширилган маълумотлар билан тўлдиришни ўзимизга юксак шараф деб биламиз.
 

"TEMIRYO'L-SUG'URTA" Компанияси ахборот хизмати

24.09.2020

Наши услуги
Страхование ответственности
С помощью страхования ответственности можно компенсировать ущерб, который Вы нанесли третьей стороне. Ущерб в таком случае – это причинение вреда здоровью, жизни, движимому или недвижимому имуществу (то есть если Вы что-то сломали, залили, испортили, кто-то пострадал от Ваших неумышленных действий – список ситуаций не ограничен). Есть две основные категории страхования ответственности: ответственность за причинение вреда – этот вид страхования нужен людям, которые боятся своими неосторожными действиями нанести ущерб из определения выше; ответственность за ненадлежащее исполнение договора – этим видом страхования в таких же случаях пользуются в бизнесе.
Страхование предпринимательских рисков
Потери, которые могут быть в предпринимательской деятельности, можно условно разделить на материальные, трудовые, финансовые, потери времени, специальные виды потерь. Каждому выделенному виду потерь соответствует достаточно широкий перечень страховых продуктов, способствующих их минимизации, которые разработаны и внедрены на отечественный страховой рынок специалистами СК ООО “TEMIRYO’L SUG’URTA”. Спектр страховых программ позволить Вам минимизировать потери от предпринимательских рисков, присущих именно Вашему виду деятельности: от страхования имущества, строительно-монтажных работ или товаров на складе – до страхования перерыва в производстве, инновационных рисков, профессиональной ответственности или страхования от неисполнения договорных обязательств.
Страхование путешественников
Страховка для выезда за границу – это гарант Вашего спокойствия и экономии средств на непредвиденные расходы. Медицинское страхование выезжающих за рубеж защищает Вас от рисков при непредвиденных событиях и компенсирует расходы на лечение в поездке. В то же время популярность внутреннего туризма в нашей стране неуклонно растет. Обилие исторических памятников, красота и разнообразие местной природы в сочетании с активной поддержкой со стороны государства делает поездки по нашей стране не менее интересными и разнообразными, как отдых за границей. Страхование путешествующих по Республике Узбекистан обеспечит Вас надежной защитой в любом уголке страны и придаст Вам уверенность на время поездки. Приобретайте полис страхования и не беспокойтесь о незапланированных расходах при необходимости получения медицинской помощи в поездке.
Обязательное страхование
Страховой полис гражданской ответственности владельцев транспортных средств убережет Вас от больших расходов, лишней траты времени и нервов, если случится ДТП. Страхование ОСГО ВТС – залог компенсации причиненного ущерба, гарант душевного спокойствия автовладельца и его уверенности на дороге. В нашей стране компенсация за производственные травмы и профессиональные заболевания осуществляется в рамках государственной системы социальной защиты, а также через обязательное страхование гражданской ответственности работодателя. ОСГОП – это обязательное страхование гражданской ответственности перевозчика за причинение вреда жизни, здоровью и имуществу пассажиров. Как только пассажир вошел в транспортное средство (самолет, вертолет, поезд, корабль/паром, автобус, троллейбус и т.д.) за любой вред, причиненный его жизни, здоровью или имуществу отвечает перевозчик, но, при наличии полиса ОСГОП, его ответственность будет переложена на страховщика. СК ООО “TEMIRYO’L SUG’URTA” предоставляет страховое покрытие по всем видам обязательного страхования.
Страхование здоровья
Здоровье – та основа, на которой все мы строим планы и замыслы на будущее. Только здоровый человек может быть счастлив в личной жизни и полноценно работать. Болезни вредят не только здоровью человека, но и приводят к материальным потерям: операции, медикаменты, различные медицинские исследования и лечебные процедуры иногда стоят дорого. Страхование здоровья – это не роскошь, а жизненная необходимость, гарантия трудоспособности и качества жизни. Позаботьтесь о повышении производительности труда на своем предприятии, застраховав здоровье своих работников.
Страхование недвижимого имущества
Непредвиденные обстоятельства, связанные с жильем, домом или квартирой (порча, полная утрата и т.п.), обычно наносят самый большой финансовый и эмоциональный ущерб независимо от того, владеете вы имуществом или арендуете его. Такие бытовые неисправности, как неполадки в сантехнике, электрической проводке или срыв шланга стиральной машины могут нанести ущерб не только владельцу или арендатору квартиры, но и его соседям. Страхование имущества – квартиры, дома, отделки или ответственности перед соседями – самый надежный способ обеспечить себе спокойствие за свою или арендуемую недвижимость. Выберите подходящую программу страхования квартиры, страхования дома или страхования гражданской ответственности перед соседями из широкого спектра страховых услуг, предлагаемых СК ООО “TEMIRYO’L SUG’URTA”.
Страхование пассажиров
Планируя путешествия на поезде, не забудьте воспользоваться программой страхования пассажиров от несчастных случаев СК ООО “TEMIRYO’L SUG’URTA”. Данная программа страхования предоставляет покрытие от следующих рисков: временная либо постоянная утрата трудоспособности в результате несчастного случая; смерть в результате несчастного случая; возникновение медицинских расходов, связанных с ликвидацией последствий несчастного случая; финансовый ущерб в результате временной утраты трудоспособности. Приобрести страховой полис Вы можете одновременно с проездным документом на любой поезд дальнего следования в железнодорожной кассе.
САЙТ НАХОДИТСЯ НА СТАДИИ РАЗРАБОТКИ
Служба контроля качества