КОМПЛЕКСНОЕ СТРАХОВАНИЕ АВТОПАРКА

Корпоратив автопаркни  ташкил этиш ва бошқариш хар доим  серташвиш  ва харажатли  иш  хисобланган .Йўлларда харакатланишини мураккаб шароити  ва юқори даражадаги хаёт ритми -буларни барчаси автопаркни қуришда  ва  ишлашида қўшимча  қийинчиликларни юзага келтиради.
            Йўл харакати ходисаларини  натижасида юзага келган ноқулайликларни бартараф этиш учун сарфланадиган моддий харажатлар хар доим  ташкилотни имкониятига тўғри келавермайди  ва компаниянинг даромадини ўсишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.Жароённи  тўла назоратга олиниши учун  ва кўзда тутилмаган  ходисаларни юз бериш рискини минималлаштириш мақсадида корпоратив автопарк суғурталаниши лозим.
            “TEMIRY’OL  SUG’URTA»МЧЖ  суғурта компанияси корпоратив клиентлар учун  автопаркларни суғурта қилиш маҳсус комплекс дастурини таклиф этади.Бу автомобилларни (юк ташиш ва  енгил),автобусларни  ва махсус техникани суғурталаш комплекс  дастурлари.Мазкур дастурлар бўйича  бир неча хил суғурталаш  вариантлари  таклиф этилади.Бу вариантлар  аниқ категорияли  транспорт воситаситасига мўлжалланган  ва тегишли  бепул пакетларни ўз ичига олади. автопаркни комплекс суғурталаш дастури бўйича компания нафақат ўзининг автопарки балки қўшимча  ихтиёрий автофуқаролик  жавобгарликни хамда хайдовчиларни ва йўловчиларни  баҳтсиз ходисалардан суғурталаши мумкин.
            Автопарк  суғурталанувчисининг хизматида: ОСГО ВТС ва КАСКО,зарардан,иҳтиёрий фуқаролик  жавобгарлиги ва баҳтсиз ходисалардан суғурталаш .

  • (ТВЭФЖ МС ёки ОСГО ВТС рус тилида)- Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш. Суғурта нарҳи,тарифлари ва қоплама миқдори барча суғурталовчиларга бир хил.
  • КАСКО – транспорт воситалари  эгалари учун  ихтиёрий суғурта тури.Мазкур маҳсулот бўйича полис  транспорт воситасини  зарар ва олиб қочиш,ёнғин,портлаш,табиий офат ва талофотлар, предметлар қулашидан  химоя қилади.Агарда йўл ходисаси сабабчиси  халокат манзилидан йўқолган тақдирда хам ,суғурта компанияси ходиса сабабчиси томонидан  етказилган зарар учун компенсация тўлаб беради.
  • Конструктив халокат ёки олиб қочиш- КАСКО нинг фақат  тўқнашувлар ва олиб қочиш натижасида автомобилга етказилган  жиддий зарарларини қоплашга мўлжалланган  соддалаштирилган дастур;
  • Ихтиёрий фуқаролик жавобгарлиги – бу полис  корхона транспорти томонидан  учинчи шаҳсларни хаёти,соғлиғи ва мулкига етказилган зарарни белгиланган ТВЭФЖ МС лимитидан ортиқ бўлган холларда қоплайди;
  • Баҳтсиз ходиса- бу полис  йўл харакати ходисаси натижасида транспорти бор корхонага тегишли хайдовчига ва йўловчиларга мехнатга лаёқатсиз,ногирон ёки ҳалоқ  деб топилгандаги зарарларни қоплайди.
            Суғурталовчининг хизматлари тарифи ва қиймати автопаркдаги   транспортни сони,ёши ва қийматига, хамда франшизани мавжудлигига боғлиқ бўлади.Суғурталанган транспорт воситаларининг сони  қанчалик кўп бўлса шунчалик суғурта компанияси томонидан тақдим этиладиган чегирмалар  кўп бўлади. Безарар  шартнома  узайтирилса қўшимча чегирма тақдим этилади.
Дастурни афзалликлари
  • Индивидуал  ёндашув;
  • сифатли сервис;
  • хужжатлар расмийлаштирилишини соддалиги;
  • Автопаркда бир неча синфдан ташкил топган транспорт воситалари учун оптимал химоя тақдим қилиш учун турли суғурта маҳсулотларини комбинация қилиш имконияти.

Автопаркни комплекс суғуртаси ва суғурта тарифлари хақидаги суғурта дастурлари бўйича батафсил маълумотлар олиш учун “TEMIRY’OL SUG’URTA» МЧЖ суғурта компанияси мутахассисларига ўзингизга қулай усулда  мурожаат қилишингиз мумкин.

САЙТ НАХОДИТСЯ НА СТАДИИ РАЗРАБОТКИ
Служба контроля качества