КОМПЛЕКСНОЕ СТРАХОВАНИЕ ФИНАНСОВЫХ УЧРЕЖДЕНИЙ

Охирги  пайтларда кўпгина мамлакатимиздаги молиявий хизматлар кўрсатиш доирасида фаолият олиб бораётган компаниялар (молиявий муассасалар) жиноий  рискларни, касбий  жавобгарлик ва ўзига тегишли мулкни  суғурта қилиш зарурияти ҳақида ўйламоқдалар. Пуҳта ўйлаб қилинган  комплекс суғурталаш  дастури молиявий ва фонд бозорида ишлайдиган компанияларни ишончлилик  ва молиявий стабилликни таъминлашдаги мухим  омилларидан  хисобланади.Бундан ташқари, суғурталаш хақидаги  қарорни қабул қилишни асосий омилларидан  бу компанияни ижобий имиджини шаклланишидир.Бу ўз навбатида  хорижий  хамкорлар билан муносабат ўрнатиш жароёнида асқотади.
            Агар Сиз фонд ёки молия бозорини профессионал иштирокчиси ( банк,депозитарий,регистратор,дилер ёки брокер,бошқарувчи компания, биржа ёки бир неча функцияни баробар олиб борсангиз) бўлсангиз «TEMIRY’OL SUG’URTA» МЧЖ суғурта компанияси Сиз учун барча эхтиёжларингизга мослаб якка тартибда суғурта дастурини ишлаб чиқадилар  ва юзага келадиган  суғурта рискларини  етакчи хорижий суғурта компанияларида қайта суғурталайдилар ва рискларни жойлаштирганлик хақидаги  хужжатларни тақдим этадилар.
Потенциал суғурталанувчилар.
Мазкур суғурта тури бўйича қуйидагилар   суғурталанувчи бўлиши мумкин:

  • банклар;
  • cуғурта компаниялари;
  • Бошқарувчи компаниялар;
  • Нафақа фондлари;
  • регистраторлар;
  • депозитарийлар;
  • фонд брокерлари, ш.ж.депозитар фаолият билан хам шуғулланувчилар;
  • савдо майдончалари.
Афзалликлари
  • кўзда тутилмаган молиявий йўқотишлардан ишончли химоя;
  • савдо(тижорат) кредитлар суғуртаси;
  • молиявий рискларни суғурта қилишни хар-хил турлари;

Рисклар
            Жиноий  рисклар суғуртаси (ВВВ –Bankers Blanket Bond). Бу рисклар қуйидаги  сабабларга кўра юзага келиши мумкин бўлган зарарларга таалуқли:
           
  • Ходимларнинг билвосита  қилган хуқуқбузар харакатлари;
  • ташиш ва сақлаш  жароёнида қимматбахо нарсаларни йўқолиши ва йўқотилиши;
  • молиявий хужжатларга билвосита  ўзгартириш киритилиши ёки ясаш;
  • Соҳта ,ясама,ўғриланган  ёки ўзгартирилган қимматбаҳо қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар;
  • Учиинчи шаҳсларни ноқонуний харакатлари натижасида молиявий муассаса  хоналарига ва ичида масъулиятли сақланаётган мулкка,ш.ж.мижозлар мулкига  зарар етказилиши;
  • масъулиятли сақланаётган молиявий муассасалар мулкларига  учинчи шаҳслар томонидан зарар етказилиши;

Электрон ва компьютерлар ёрдамида содир этилиши мумкин бўлган  жиноий ишлардан  суғурталаш (Computer Crime) пул маблағларини  ўтказиш билан боғлик ёки  бошқа тўловларни қуйидаги юзага келадиган холатлар натижасида келтирилган зарарларни қоплайди:

  • Компанияни, процессинг компанияни компьютер тизимига,пул маблағларини  ўтказиш электрон тизимига,мижозлар билан  электрон алоқа тизимига  товламачилик йўли билан электрон маълумотларни  киритиш;
  • Молия институтидан мижозга ёки акси  бўлган  ўтказмаларни  амалга ошириш жароёнида мавжуд маълумотларга ўзгартириш киритиш;
  • компьютер вирусларини  таъсири;
  • соҳта киримлар ва чиқадиган  электрон  ва факсимил ахборотлар;
  • электрон  ахборотни жамловчи воситаларни  билвосита йўқотиш ёки йўқотишга уриниш натижасида маълумотларни йўқ қилиш ёки шикастлантириш;
Молиявий муассаса жавобгарлиги суғуртаси (Professional Indemnity)қуйидаги холатлар натижасида  юзага келадиган зарарларни қоплайди:
  • Молия институтини  вазифаси  учинчи шаҳсларга (мижозларга, контрагентларга ва х.к.) узларини ходимлари,ш.ж.раҳбарияти томонидан ножуя харакатлари ,хатолари ёки пала партишлик  натижасида етказилган зарани қоплаш.
Юқорида қайд этилган  суғурта дастурларидан Сизни бизнесингиз эхтиёжларини қондириш мақсадида алохида фойдаланиш мумкин.
Суғурта қопламаси
Суғурта қопламасини хажми шартнома бўйича конкрет  танланган ва суғурталанган рисклар йиғиндиси ва молия бозорини профессионал иштирокчисини фаолиятига боғлиқ.Одатда суғурта билан қуйидаги  рисклар қопланади:
  • Cуғурталанувчини (суғурталанган шаҳс) билиб-билмасдан қилган хатолари , ходимларни пала-партишлиги ёки аксинча ходимларни ёки учинчи шаҳсларни  ёвуз ниятда қилган харакатлари сабаб   кўрилган  зарарлари;
  •  Cуғурталанувчини (суғурталанган шаҳсни) айби билан мижоз ёки учинчи шаҳсда юзага келган зарарни қопланиши;
  •  Cуғурталанувчи (суғурталанган шаҳсни) томонидан тўланган суд пошлинаси  ва кўрсатилган юридик ёрдамга кетган харажатлари;
Агар суғурта шартномасига  тегишли рисклар киритилган бўлса ,суғурта қопламаси қуйидагиларга хам берилади:
  • Шикастланган  электрон ускуна ва дастурий таъминнотни(программное обеспечение) тиклашга кетган харажатлар
  • профиштирокчи  фаолияти тўхтатилиши билан боғлиқ зарарлар;
  • йўқолган хужжатларни тиклашга сарфланган харажатлар;
  • ишчи репутацияга еказилган зарарлар.

Суғурта қиймати
Молия муассасаларини комплекс суғуртаси тарифлари суғута қопламасини хажмига,франшизага (амалда қўллаш мажбурий) қараб ўзгариб туради,лекин миқдори тебраниб туради. Суғурта тарифини миқдорига ва таклиф этилажак шартларига  рискларни  мухтор экспертизаси (сюрвей)  жиддий таъсир кўрсатади.Бундай экспертизани  маҳсус ёлланган   компьютер ва жисмоний хавфсизлик,хужжат айланмаси,ходимларни бошқариш ,конунчилик  талабларига мослиги ва бошқ. сохалардаги  мутахассислар амалга оширадилар.Биз Сизга шундай экспертизани янада пастроқ суғурта тарифларига  эга бўлишингиз учун  ташкил этишга ва ўтказилишига ёрдам беришимиз мумкин

Ташкилотингиз учун суғурта маҳсулотлари ва тарифлари хақида батафсил ахборот олишингиз учун  «TEMIRY’OL SUG’URTA» МЧЖ суғурта компанияси мутахассислари билан ўзингизга қулай усулда боғланишингиз мумкин.

САЙТ НАХОДИТСЯ НА СТАДИИ РАЗРАБОТКИ
Служба контроля качества