ОБЯЗАТЕЛЬНОЕ СТРАХОВАНИЕ ГРАЖДАНСКОЙ ОТВЕТСТВЕННОСТИ ПЕРЕВОЗЧИКА
Ташувчини фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бу ташувчи йўловчиларнинг шартнома амал қилиш давридаги хаёти,соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун юзага келиши мумкин бўлган рискдан химояловчи суғурта маҳсулотидир.
Ташувчини фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси ташувчи ва суғурталовчи ўртасида тузилади. Ташувчини фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бир йил муддатга тузилади. Ташувчини фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси,агар ташувчи автомобилда йўловчиларни ва уларни мулкларини ташиш билан шуғулланса,мазкур шартнома 3 ойдан бир йилгача тузилиши мумкин.
Ташувчини фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартомаси(агар биринчи бор тузилаетган бўлса) учун базавий суғурта тариф ставкалари миқдори (бир йўловчига белгиланган суғурта пули миқдорига фоиз хисобида) қуйидагича:
№ | Транспорт воситаси тури | Йиллик базавий ставка |
1 | Енгил автомобиллар | 0,2046 |
2 | Микроавтобуслар | 0,0606 |
3 | Автобуслар | 0,0151 |
4 | Троллейбуслар | 0,0102 |
5 | Трамвайлар | 0,0102 |
6 | Метрополитен | 0,0018 |
7 | Темирйўл транспорти | 0,0091 |
8 | Хаво транспорти | 0.2513 |
9 | 1-8 пунктларда кўзда тутилмаган бошқа транспорт воситалари | 0.0909 |
- Ташувчини фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича бир йўловчига бўлган суғурта пули 44 млн.сумни ташкил этади;
- 40 млн.сум- бу йўловчиларнинг хаёти,соғлиғига зарар етказганлик учун;
- 4 млн.сум –бу йўловчиларнинг мулкига етказилган зарар учун.
СУҒУРТА ОБЪЕКТИ
Ташувчининг йўловчилар ҳаёти,соғлиғи ва молғмулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича фўқаролик жавобгарлиги юзага келган чоғдаги мулкий манфаатлари ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш объектидир.
Йўловчи мулки – бу багаж ва йўловчи томонидан ўзи билан қўлда олиб кетаётган юки.
Қопланадиган харажатлар.
Cуғурта товони бевосита жабрланувчи ёки наф олувчига суғурталовчи томонидан суғурта товони тўланиши қарор қилингандан сўнг 5 кундан кечиктирилмаган холда тўланади .
Қуйидагилар оқибатида ташувчи фуқаролик жавобгарлигининг юзага келиши суғурта ҳодисаси бўлмайди:
- маънавий зарар етказилганлиги ва (ёки) бой берилган фойданинг ўрнини қоплаш - мажбурияти юзага келганлиги;
- нодир ва бошқа ноёб буюмларга, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлардан ва металлардан ишланган буюмларга, диний қадриятга эга буюмларга, санъат асарларига, қўлёзмаларга, ноёб аудиовизуал асарларга ҳамда интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижаларига, қимматли қоғозларга, нақд пулларга, шу жумладан чет эл валютасига шикаст етказилганлиги ёки уларнинг йўқ қилинганлиги;
- йўловчининг суғурта ҳодисасини юзага келтиришга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлари натижасида унинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилганлиги.