ОСГОВТС online


ТВЭФЖМСҚ ( ОСГОВТС) бу нима?
Бу транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш.ТВЭФЖМСҚ хақидаги қонунга ва йўл харакати  қоидаларига кўра Ўзбекистон Республикасида хар бир автомобиль эгаси ўзининг автофуқаролик  жавобгарлигини суғурталаши шарт.Якорь
Транспорт воситасидан фойдаланишда транспорт воситалари эгаларининг жабрланувчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ юзага келиши билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари мажбурий суғурта объектидир. Якорь
 Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчининг ва (ёки) мажбурий суғурта шартномасида кўрсатилган транспорт воситаси бошқа эгасининг фуқаролик жавобгарлиги суғурталаниши мумкин.

         ТВЭФЖМСҚ ни расмийлаштириб Сиз нима оласиз?
Агар Сиз йўл харакати ходисаси (ЙХХ) айбдори  бўлсангиз ўз пулингизни сақлаб қолиш имконини беради;
Бегона автомобилга ,мулкка ёки жабрланувчини соғлиғига етказилган зарарни  қоплаб беради;
Агар Сиз ЙХХ оқибатида  жабрланувчиси бўлиб қолсангиз бу кутилмаган  етказилган зарарни  қоплашни қулай технологик усули;
Агар Сизда ТВЭФЖМСҚ полиси йўқ бўлса бу қандай  оқибатларга олиб келиши мумкин?
Сиз томонингиздан ЙХХ оқибатида келтирилган зарарни ўз чўнтагигиздан қоплаш юзага келади;
Транспорт воситасини бошқаришдан маҳрум бўлиш;
Мунтазам равшдаги суғурта полисисиз транспорт воситасини бошқарилгани учун тўланадиган жарималар;


Сиз ТВЭФЖМСҚ ни полиси қопламасини олишни хохлайсизми?
Ишончли суғурта компаниясини излаяпсизми?

Суғурта полисини  “TEMIRYO’L-SUG’URTA” суғурта компаниясида  расмийлаштириш қулай ва тезкор.
Сиз ТВЭФЖМСҚ полисини онлайн тарзида интернет орқали  ёки  бизнинг офисларимизни  бирида  харид қилишингиз мумкин. ТВЭФЖМСҚ полисини интернет орқали харид қилинг ва холисоналик Дастурига аъзо бўлинг. Харид қилинган полисларингиз учун баллар тўпланг ва уларни биз тарафдан қўрсатиладиган  қўшимча хизматларга сарфланг. Бундан ташқари , интернет орқали полислар харид қилганингизда бизнинг компаниянинг етказиб бериш хизматидан фойдаланинг.
Онлайн тарзда ТВЭФЖМСҚ  суғурта полиси муддатини узайтириш хизмати барча худудларда барча компания мижозларига очиқ.
 Бизнинг компаниямизда “ТВЭФЖМСҚ суғуртаси” бу нима?
Бу юқори даражадаги хизмат,полисни осон харид қилиш ва тезкор расмийлаштириш, туну-кун қўллаб қувватлаш ва муддатни узайтиришни  қулай шароитидир.

Полис қиймати  қандай хисобланади?
ТВЭФЖМСҚ қийматини онлайн тарзда хисоблаш  учун бир неча оддий қадамларни амалга ошириш лозим:
ТВЭФЖМСҚ суғуртасини расмийлаштиришга мўлжалланган автомобил маркасини танланг;
Автомобил моделини танланг;
Автомобилдан кўпинча қайси худудда фойдаланишингизни кўрсатинг;
ТВЭФЖМСҚ суғуртасини бошланиш муддатини кўрсатинг;
ТВЭФЖМСҚ суғуртасини  даврини кўрсатинг;
Техник маълумотлар,автомобилдан фойдаланиши  мумкин бўлган хайдовчилар,автомобил эгаси хақидаги маълумотларни киритинг;
Шаҳсий маълумотлар билан ишлаш мумкинлигини тасдиқланг;
Сканер қилинган хужжатларни илова қилинг
Сизга полис тайёрлашимиз  учун  сканерланган хужжатларни тиркаб қўйинг ва полис тўловга тайёрлиги хақида СМС-хабар олинг.


Хужжатлар тасвирини Telegram орқали юборинг
Керакли хужжатлар тасвирини +99890 998 04 06 рақамига юборинг ёки  @TYS фойдаланувчисига Сизга полисни тайёрлаб беришимиз учун юборинг ва полис тўловга тайёрлиги хақида СМС –хабар олинг;
Малумотларни автоматлаштирилган тарзда “TEMIRYO’L-SUG’URTA” МЧЖ СК суғурта полиси асосида тўлдирилишидан фойдаланинг.


2020 ЙИЛДА  ТВЭФЖМСҚ полисини нарҳи қандай шаклланади?
ТВЭФЖМСҚ  суғуртаси бу мажбурий суғурта тури хисобланади.Шундай қилиб,Бу суғурта тури бўйича базавий ставка ва бошқа тариф коэффициентлари
“Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини  мажбурий суғурта қилиш  тўғрисидаги “ Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан белгиланади.Қайд этилган базавий ставка ва бошқа тариф коэффициентларидан келиб чиқиб суғурта тарифи шаклланади .Бу эса ўз навбатида суғурта мукофотини хисоблашда асқотади.
Суғурта қиймати қуйидаги  параметрларга боғлиқ бўлади:
Транспорт воситасини тури;
Транспорт воситасидан фойдаланишни хусусиятлари;
Двигател хажми/ юк ташиш хусусиятлари;
Транспорт воситаси қандай юмушларга мўлжалланганлиги;
Кайси худудда кўпроқ фойдаланилиши;
Суғурта қопламаси даври;
Утган даврларда суғурта ходисалари мавжудлиги/ йўқлиги;
Бошқаришга  киритилган хайдовчилар сони;
Бошқаришга киритилган хайдовчиларни ёши ва стажи;


ТВЭФЖМСҚ дан қандай тежаш мумкин?
Автомобилни хайдаш фойдадан холи бўлмаган холда  тежамкорлика олиб келади.Олдинги йилларда сиз томондан содир этилган суғурта ходисаларини мавжудлигига боғлиқ.Агар Сиз ЙХХ айбдори бўлмасангиз ,бир йилдан сўнг Сиз ТВЭФЖМСҚ ни мазкур полисни  10% чегирма билан,2 йилдан сўнг 20%(максимал даражада 5йил муддатда 50% чегирма мўлжалланган)

ВЭФЖМСҚ да зарарни қоплаш
ТВЭФЖМСҚ суғуртаси Сизга ЙХХ бошқа иштирокчиларини  хаётига,соғлиғига хамда мулкига Сиз  томондан  етказилган зарарни қоплаб бериш имкониятини беради.Суғурталовчи томонидан  барча жабрланганларга   ЙХХ сонидан катий назар  ўз мажбуриятларини бажаради.


Умумий суғурта суммаси 12 млн сумни ташкил этади.
Хаёт ва соглиққа етказилган зарарни қоплаш учун максимал суғурта суммаси  7.8 млн .сумни,
Мулкка зарар етказилган тақдирда зарарни қоплаш учун максимал суғурта суммаси 4.2 млн .сумни ташкил этади.

 ТВЭФЖМСҚ суғуртасини расмийлаштириш учун қандай хужжатлар талаб этилади?

  • Суғурталанувчини  паспорти ёки бошқа шаҳсни тасдиқловчи хужжат- автомобиль бошқарувига киритилган жисмоний шаҳслар ва бошқа шаҳслар учун;
  • Транспорт воситасининг техпаспорти (счет-справка) ёки автомобильни  давлат регистрациясидан ўтказилганлиги хақидаги гувохнома;
  • Транспорт воситасини бошқариш учун бериладиган хайдовчилик гувохномаси ёки мазкур транспорт воситасига эгалик хукукини тасдиқловчи бошқа хужжат-агарда  мажбурий суғурта шартномасига биноан транспорт воситасини бошқаришга фақат аниқ шаҳслар рўйхати  киритилса (транспорт воситасини бошқаришга киритилган барча шаҳслар учун,фақат транспорт воситаси эгаси бундан истисно).
  • Транспорт воситасини бошқаришга киритилган барча шаҳсларнинг хайдовчилик гувохномалари ёки уларни транспорт воситасини бошқаришга руҳсат берувчи бошқа хужжатлари –агарда мажбурий суғурта шартномасига шартига  кўра транспорт воситасини бошқаришга фақат аниқ шаҳслар киритилган тақдирда;
  • Суғурта мукофоти хисобланганда имтиёз қўланилиши мумкин бўлган  жисмоний шаҳсларни мазкур имтиёзга хуқуқ берувчи хужжатлари (гувохнома,маълумотнома ва х.к) 
 
ТВЭФЖМСҚ полисини муддатини узайтириш
ТВЭФЖМСҚ полисини муддатини ўз вақтида узайтиринг ! Буни Компаниямизни барча офисларида амалга ошириш мумкин ёки Шаҳсий кабинетингиз орқали соддалаштирилган усулда амалга ошириш мумкин. Муддати утиб бораётган полисни узайтириш  янги полис расмийлаштирилишидан бирмунча технологик тарафдан қулайроқ.ва тезроқ.

Продлить
ТВЭФЖМСҚ  суғурта қопламасига қўшимча қилиш
Сизнинг эътиборингизни шунга қаратамизки, ТВЭФЖМСҚ  шартномаси бўйича Сизни фуқаролик жавобгарлигингиз суғурталанади.Шундай қилиб ,агарда ЙХХ юз берса  суғурта қопламаси фақат жабрланганларга тўланади ,холбуки,сизнинг транспорт воситангизга етказилган зарар қопланмайди.
Суғурталанган хайдовчига ,унинг транспорт воситасига ва барча йўловчиларга комплекс суғурта химоясини  тақдим этиш учун “TEMIRYO’L-SUG’URTA” МЧЖ СК томонидан  янги “СПУТНИК”  номли суғурта маҳсулоти ишлаб чиқилган.Бу маҳсулот доирасида Сиз қўшимча қилиб  қуйидаги қалтисликлар бўйича қопламалар олишингиз мумкин :
ТВЭФЖМСҚ cуғурта суммасисидан ташқари автофуқаролик жавобгарлиги;
Транспорт воситаларини табий қалтисликлардан суғурта қилиш;
Транспорт воситасининг ЙХХ  эхтимолидан суғурталаш;
Хайдовчи ва йўловчиларни баҳтсиз ходисалардан суғурталашдир.
  


САЙТ НАХОДИТСЯ НА СТАДИИ РАЗРАБОТКИ
Служба контроля качества