СТРАХОВАНИЕ ЭКСПОРТНЫХ РИСКОВ

Экспорт кредитлари суғуртаси шарт-шароитлари  ички тижорат кредитлари шарт-шароитларига ўхшаш.Асосий фарқи- қопланадиган рисклар рўйхатида.Экспортни  кредитлашда  мазкур рўйхат етарли даражада  кенгроқ бўлади.Контрагентларни одатдаги муддати ўтиб кетганлик  ва банкротлик  тижорат рискларидан ташқари сиёсий рисклар хам қопланади.
            Экспортёрларда зарарларни келиб чиқиши рискларини минималлаштириш мақсадида "TEMIRY’OL- SUG’URTA” МЧЖ суғурта компанияси қисқа-,ўрта- ва узоқ муддатли экспорт контрактларини сиёсий ва тижорий рисклари суғуртасини таклиф этади.Хозирги замон  ташқи савдо контрактларини реализация қилиш шарт-шароитлари  эгилувчан шаклда хисоб-китоб қилишни назарда тутади,биринчи навбатда-бу товар кредити. “TEMIRY’OL - SUG’URTA” МЧЖ суғурта компанияси билан тузилган  суғурта шартномаси экспортерга хорижий харидори томонидан маҳсулот (ишлар,хизматлар) учун тегишли тўлов мажбуриятларини бажармаганлиги ёки контрактда кўрсатилган муддатдан кечиктирилиб тўланганлиги   натижасида кўрилган зарарларни қоплаб беради.
            Суғурта объекти  
            Мазкур суғурта тури бўйича  суғурта объекти бўлиб  суғурталанувчини хорижий контрагент томонидан контрактдаги тегишли тўлов мажбуриятларини бажармаганлиги ёки чала бажарганлиги    натижасида   юзага келиши мумкин бўлган зарарларни копланиши билан  боғлиқ  мулкий манфаатлари ётади ва  қуйидаги шаклда расмийлаштирилган бўлиши лозим  бўлади:

  • хорижий контрагент томонидан  тўлаш учун қабул қилинишга мўлжалланган счетлар;
  • хорижий контрагент  билан тузилган контракт бўйича суғурталанувчи томонидан етказиб берилган ва контрагент томонидан  қабул қилинган (контракт нархи)  товарлар(буюмлар), бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар ;
  • Суғурталанувчи томонидан амалга оширилган ташувга(фрахт), юк суғуртасига, дисконтлар ва векселлар бўйича  кетган харажатлар, агар , мазкур харажатлар  суғурталанган қабул қилинишга мўлжалланган етказиб берилган товарлар,бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар счетлари учун бўлса;
  • хорижий контрагент билан тузилган контракт бўйича(аванс тўловлари) суғурталанувчини ўз хисобидан тижорат (хўжалик) фаолияти тартибида аванс тариқасида амалга оширилган товар етказиб беришларини  (тўловларини) талабнома хуқуқлари.
Суғурта ходисаси
            Мазкур суғурта  тури  шартларига кўра  суғурта ходисаси деб   турли  воқеалар  тушунилади. Бу воқеалар  тижорий фаолиятни виждонан олиб бораётган суғурталанувчини контрагент билан тузилган қонтракти бўйича юзага келиши мумкин бўлган зарарларга  олиб келиши мумкин ва қуйидагича ифодаланади:
  • Cуғурталанувчининг хорижий контрагенти ночор холатга тушиб қолиши (хорижий контрагентни ночорлиги (банкротлиги) натижасида келтирган тижорий кредитни қайтмаслиги кўринишидаги зарари)) :


1) Cўғурталанувчини хорижий контрагенти :
- контракт объекти бўлмиш  товарлар ва хизматлар учун тўлов қилмаганлиги ёки бундан буён тўлов қилиш имконияти мавжуд эмаслиги;
- контракт объекти бўлмиш  товар ва хизматларни етказиб бермаганлиги ёки бундан буён етказиб бериш имкони йўқлиги ва бунда суғурталанувчи томонидан амалга оширилган етказиб берилмаган товарлар ва хизматлар  учун  аванс тўловлари контрактда кўрсатилган муддатларда суғурталанувчига қайтарилиб берилмагани;
2) Хорижий контрагент  ночор аҳволга тушиб қолганлиги  сабаб унинг банк кафолоти ёки кафиллиги билан таъминланган шартномавий мажбуриятларини кафолот ва кафил берувчилар томонидан  бажарилмаслиги;
Бунда хорижий контрагент (кафолот берувчи ва кафил бўлувчи ) ночорлиги қуйидаги холатларда юзага келган деб хисобланади:
а) контрагент (кафолот берувчи ва кафил бўлувчи ) банкротлиги хақида иш очилган бўлса;
б)  суд тартибида тасдиқланган хорижий контрагент ва унинг кредиторлари ўртасида хорижий контрагентни банкротлик холатини четлаб ўтиш мақсадида  ярашув хақидаги келишув имзоланган бўлса;
в) хорижий контрагент  ва унинг хамма кредиторлари ўртасида суддан ташқари компромисс келишув ёки хорижий контрагентни қарзларини қисман барқарорлаштириш масаласи ечилганда;
г) суднинг хорижий контрагентдан (кафолот берувчи ва кафил бўлувчи) суғурталанувчи  фойдасига қарзни ундириш хақидаги қарорини тўла хажмда бажарилмаганлиги.
            Агарда бу холатлар суғурта шартномасида тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса, суғурта ходисаси деб суғурталанувчи томонидан   амалга ошириладиган суд ва суддан  ташқари тугатилиш ёки суғурталанган тижорат кредитлари бўйича дебиторлик қарздорликни камайтириш мақсадида  юридик (аудиторлик) кузатишларини ташкил этиш харажатлари   тушунилади.Бу харажатлар  суғурта шарномасига кўра  алохида хорижий контрагент томонидан зарарларга йўл қўймаслик   ёки минималлаштириш  мақсадида амалга оширилади.
 “TEMIRY’OL - SUG’URTA” МЧЖ суғурта компанияси билан хамкорлик қилиб Сиз эксклюзив суғурта маҳсулотига эга бўласиз.Мазкур маҳсулот эса келишувингизни  ўз вақтида мувафаққиятли якунланишини ва бундан ташқари экспорт контрактини узвий  шартларини ,лойихани риск-менеджементини ,маслахат бериш ёрдамини контрактни тузишдан  то  кузатиб бориш жароёнигача таъминлайди .Суғурта қопламасини тўланиши Сизни  чет элда узоқ муддат қарзни ундириш муолажаларидан халос этади.

САЙТ НАХОДИТСЯ НА СТАДИИ РАЗРАБОТКИ
Служба контроля качества