Страхование гарантий

Банк кафолатлари суғуртаси-Банк ва кредит ташкилотларининг  қалтисликларини  камайтиришни қўшимча усули.Бундай суғурта тури  қиматли қоғозлар,кредит,тўлов,ижара  ва лизинг операцияларини амалга оширишда тъминот сифатида фойдаланилади.Банк кафолати  шартномаси  бу мазмун жиҳатдан кафиллик шарномаси деб тушунса хам бўлади.Банк кафолати  ички ва халқаро ишбилармон муносабатларни  молиявий воситаситаси сифатида  суғурталаниши мумкин.Бунда кафолат берувчининг  юзага келиши мумкин  бўлган қалтисликларни қоплаш  харажатларини   суғурта компанияси ўз зиммасига олади.Банк кафолати  бу тузилажак йирик битмларни зарур шартидир.Банк кафолати битими кафолат берувчи (банк ёки кредит ташкилоти), принципал (Қарздор) ва бенефициар (кредит берувчи) ўрталарида  асосий шартнома бўйича амал қилади. Банк кафолати суғуртаси – бу берилажак  кафолатни амал қилишининг юзага келиши мумкин бўлган қалтисликлардан химоя қилиш шаклидир.Банк кафолатининг суғурта қилиш шартномасини кафиллик шартномасини  алоҳида тури сифатида қўриш мумкин,бунда,қарздор сифатида  банк ва принципал,кафил сифатида суғурта компанияси,қарз берувчи сифатида - кафолат бўйича бенифициардир.
Суғурталанадиган қалтисликлар  тури
Банк кафолатлари суғуртасини қуйидаги мақсадларга мувофиқ бир неча хил турлари мавжуд:

  • облигациялар ва қимматли қоғозлар харид қилиниши;
  • қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлар;
  • ижара мажбуриятларини бажариш;
  • ускуна ва техника лизинги бўйича тўлов кафолати;
  • ускуна экспорти учун тўловлар;
  • автомобиллар  харид қилиниши учун ссудалар.
Банк кафолатининг суғурта шартномаси  бир неча ойдан 30 йил муддатгача тузилади.Суғурта кафолат берувчи банкнинг  манфаатларини  химоя қилади ва унга  минимал зарарлар билан операцияларни ўтказилишини таъминлайди.
Кафолатлар суғуртасини афзалликлари
  • Банк ўз жавобгарлигини суғурта компаниясига топширади;
  • Банк кафолатлари суғуртаси  суғурталанган қимматли қоғозларни нарҳини ўзгармаслиги кафолатидир;
  • суғурталанган Қимматли қоғозлар ликвидлиги ошади.

Банк кафолатлари суғуртаси шартномасини фақатгина йирик компаниялар туза оладилар.Барча шароитларда банк даставал синчиклаб номзодни кредит тарихи  ва молиявий хужжатларини текширади ва бундан сўнг қарор қабул қилади.Агар суғурта механизми  қўлланса ,банк кафолати  янада керакли бўлади.Бу хужжат  нафақат банкни ўзини балки принципални хам пул маблағи йўқотилишидан холос қилади.Бунда қалтисликларни суғурталовчи компания минималлаштиради.
Ташкилотингизга Банк кафолатлари суғуртаси  дастурлари ва тарифлари хақидаги батафсил  ахборот  олишингиз учун  «TEMIRY’OL SUG’URTA» МЧЖ суғурта компанияси мутахассислари билан ўзингизга қулай усулда боғланишингиз мумкин.

САЙТ НАХОДИТСЯ НА СТАДИИ РАЗРАБОТКИ
Служба контроля качества