СТРАХОВАНИЕ ИМУЩЕСТВА ЮРИДИЧЕСКИХ ЛИЦ

Юридик шаҳсларни харакатдаги ва кўчмас мулкларини суғуртаси уларни суғурта ходисаси юзага келганда шартномада кўрсатилган молиявий йўқотишларини    камайтиришга мўлжалланган.Юридик шаҳслар мулкини ўз вақтида суғурта қилиш  хамма  ишлаб чтиқариш  жароенларини барқарорлаштиради  ва ташкилотга  барча йўналишларда ўзининг мустақил бизнесини актив ташкил қилиш имконини беради.Хозирги пайтда компания раҳбарлари тегишли мулкни  хамма хатарлардан суғурталашлари мумкин.Бу эса  уларга келажакда ўз навбатида суғурта ходисаси юзага келганда барча зарарларни  камайтириш имконини беради.
Суғурта  компаниялари бу шароитда  ( фавқулодда ходиса юзага келганда : харакатдаги ва кўчмас мулкка қисман ёки тўла зарар етказилганда) кичик ва ўрта бизнес вакилларига юзага келган зарарларни қоплаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.Суғурта қопламаси  банклар,лизинг компаниялари ва ижарага берувчиларни суғурта  химоясига бўлган   талабларига тўғри келади.Суғурта қопламасини кенгайтириш имкони хам бор.
Суғурта объектлари
Суғурта қилишга  қуйидагилар қабул қилинади:
                - Бинолар;
                - Иншоотлар;
                - Конструктив элементлар;
                - хоналарни ички пардози;
                - хоналарни ташқи  пардози;
                - мухандислик  тизимлар ;
                - Анжомлар (оборудование);
                - Инвентар;
                - Тайёр маҳсулот;
                - Товарлар;
               - Хом-ашё;
               - материалар;
Бошқа харакатдаги ва кўчмас мулклар;
Хоналарда  ёки жихозланган майдонларда жойлашган мулк;
Хавф-хатарлар (рисклар)
Суғурта қуйидагилар  натижасида мол-мулкни йўқотилиши (нобуд бўлиши ) ёки шикастланиши билан боғлиқ бўлган суғурта қилдирувчининг мулкий манфаатларини химоя қилади:
- ёнғинни таъсири ,яшин уриши ,кундалик эхтиёжда ишлатилиш натижасида газ ва буғнинг портлаши;
- суғурталанган мулкка учар объектлар ёки уларни қисмларини  тўқнашиши,юкларни тўқнашиши;
- табиатни хавфли ходисалари;
буғ қозонларини портлаши,газ саклайдиган ,газ кувурлари ,машиналар,аппаратлар ва бошқа техник созламалар;
- cўғурталанган мулкни  гидравлика тизимида авария юзага келиши  оқибатида шикастланиши;
учинчи шаҳсларни ноқонуний харакатлари ,ш.ж.
- ноқонуний бузиб кириб ўғирлик қилиш;
- талон -тарожлик;
- босқинчилик;
- мулкка қассдан моддий зарар етказиш;
- безорилик ;
- вандализм;
- Юклаш ва тушириш ишлари жароенида мулкни шикастланиши ва йўқотилиши;
- Дераза,витрина ва ойналарни синдирилиши ;
- Электротехник жихозларнинг бузилиши;
- Мошина ва механизмларни бузилиши;
- Транспорт воситаси суғурталанган мулкни туртиб кетганда еки кемада айкаш уйқаш холатга келганд;
- Ер участкалари ивистирилганда ,ботқоқлик даражасига келганда;
- Суғурталанган мулкка тусатдан кўзда тутилмаган холда дарахтларни (ёки шохларини) қулаши (қуруқ дарахтлар бундан истисно),электр-узатиш линияси таянчлари,ташқи реклама ва бошқа харакатсиз предметларни қулаши;
- Товуш зарбаси.Товуш зарбаси фақат учар аппарат томонидан етказилган вақтда  ва товуш барьеридан ошиб кетган холларда;
Суғурта шартномасига қўшимча равшда қуйидаги қопламалар киритилиши мумкин:
* Хўжалик  фаолиятидаги  узилиш сабаб  зарар юзага келганда;
* Ижара туловлари талофотга учраганда;
* Худудни тиклаш ва тозалаш  ёки суғурта ходисаси юзага келгандан сўнг қурилмаларни  бузиш оқибатида юзага келган харажатларни қоплаш;

Суғурта ходисасидан истиснолар:
* Қўлёзмалар,режалар,чизмалар,актлар ва бошқа хужжатлар,бухгалтерлик ва иш китоблари,картотекалар;
* Моделлар,макетлар,кургазмали қўлланмалар,намуналар,шакллар,кўргазма экспонатлари ва прототиплари;
*Қимматбахо металлар қуймалари ,гардишсиз қимматбахо тошлар;
* Портлагич моддалар ва жанговор ўқ-дорилар;
* Суғурталанган бинода турган мулк,лекин Суғурталанувчи (Наф олувчи) эгалик хуқуқи асосида бошқармаган(эгалик,фойдаланиш,бошқариш),ишончли бошқариш асосида, ижара асосида,лизинг асосида,гаров ,сақлаш,комиссия олиш,сотиш, ва бошқа юридик асослар;корхона  ишчиларини мулки бўлган тақдирда;
* Конструктив элементлар ва мухандислик  тизимлари авария холатидаги бино ва иншоотлар,уларни ичидаги мулк;
* Кўчки ,ўпирилиш,сув тошқини ва бошқа табиий офатлар  юзага келиш хавфи мавжуд зоналарда жойлашган мулк, ва ўрнатилган тартибда бундай хавф-хатар эълон қилингандан бошлаб харбий харакатлар ,агарда бунда эълонлар суғурта шартномаси тузилгандан олдин юзага келса;
* Бошқа мулк, оборотдан чиқарилгани ёки оборотда чегаралангани Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилигига асосан;
* Ташиш жароёнидаги  мулк;
* Қоида ва суғурта шартномасида кўзда тутилган бошқа холатлар ва объектлар.

Ташкилотингиз учун лозим бўлган суғурта маҳсулотлари ва тарифлари  хақида батафсил маълумотга эга бўлиш учун  “TEMIRYO’L SUG’URTA” МЧЖ СК  мутахассислари  билан ўзингизга қулай шаклда боғланинг.
САЙТ НАХОДИТСЯ НА СТАДИИ РАЗРАБОТКИ
Служба контроля качества