СТРАХОВАНИЕ ГРАЖДАНСКОЙ ОТВЕТСТВЕННОСТИ АРЕНДАТОРОВ КОММЕРЧЕСКОЙ НЕДВИЖИМОСТИ

Ижарачи жавобгарлиги- бу ижарага берувчи томонидан ижарачига топширилган уйни ва хоналарни тартибли тутиш  ва максимал даражада сақланишини таъминлашга    йўналтирилган мажбуриятлардир.Ижарачи ўз зиммасига  вақтинчалик фойдалланаётган хоналарини  сақлаш мажбуриятини олади. Аммо  хаётда бундан ташқари хар хил кўнгилсиз вазиятлар учраб туради, масалан,тасодифан  ёки диққатсизлик натижасида уй  қаровсиз холатда қолиши мумкин. Айнан шундай сабаблар  ижарачиларга ўз жавобгарликларини  суғурталаш заруриятини олдинга суради.
            Суғурталанган шаҳсга суғурта компанияси томонидан бериладиган молияий кафолат унинг  учинчи шахсдан  ижарага олинган кўчмас мулкка етказилган зарарини  қоплаш имконини беради.
            «TEMIRY’OL -SUG’URTA» МЧЖ  суғурта компанияси томонидан фуқаро жавобгарлиги суғуртаси  янги маҳсулоти ишлаб чиқилди. Бу маҳсулот Сизга бизнесингизни  кўзда тутилмаган харажатлардан  химоялаш имконини беради. Агарда Сиз ижарага олинган майдонингизни (офис, магазин, кўргазма заллари, кафе, ресторанлар) эксплуатация қилиш жароёнида учинчи шаҳсларни мулки, хаёти ёки соғлиғига  етказилиши эхтимоли бўлган  зарарингизни қопламоқчи бўлсангиз  ўз жавобгарлигингизни суғурталашингиз мумкин.
            БУ  МАҲСУЛОТ ЮРИДИК ШАҲСЛАР  ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛАР УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН.
            Бериладиган полис Сизни қуйидаги кўзда тутилмаган  шароитлар натижасида  юзага келиши мумкин бўлган молиявий харажатлардан химоя қилади:

  • ташриф буюрувчиларга эхтиётсизлик натижасида жарохат етказилиши;
  •  ёнғин ва ёнғинни  ўчириш оқибатлари;
  • ажратилган майдонда газ тизимини портлаши;
  • ажратилган майдонда водопровод,иситиш ёки канализация кувурларини ёрилиб кетиши натижасида  сув тошиши;
  • механик шикастланиш;
  • деворларни, пол ёки шипларни   жиддий  бузилиши;
  • барча мухандислик тизимларида хар хил авариялар ва мазкур тизимларни кисмлари ва ускуналарини носоз холатга келиши;
  • ижарага олинган майдоннинг эксплуатацияси жароёнида юз бериши мумкин бўлган  бошқа воқеалар;
                                                                                                                                          
            «TEMIRY’OL  SUG’URTA» МЧЖ  суғурта компанияси суғурта ходисаси юз берганда суғурта қопламасини  тўлаб берилишини ва даъво аризаларини барқарорлаштиришни барча босқичларида  ўзини малакали мутахассисларини  ёрдамини  кафолатлайди.
            Суғурта қопламаси қуйидаги  тўловлар турини  ўз ичига олади:
  • Жисмоний ва юридик шаҳслар томонидан  мулкка қисман ёки  йўқ бўлиб кетгунча  етказилган шикаст натижасида хосил бўлган зарарларга;
  • Жисмоний шаҳсларни  хаёти ва соғлиғига етиказилган зарарлар ;
  • суд ва эксперт харажатлари;
  • юз берган ходисани тергов қилиш ва баҳолаш хизматларига сарф- харажатларни қоплаш;
  • ходиса туфайли мавжуд зарарни камайтириш ёки жабрланувчи тарафни йўқотилган иш хақини қоплаш ;
  • жабрланувчини соғлиғини тиклаш хамда транспорт ва х.к. хизматларга кетган харажатларни қоплаш;
  •  жабрланувчи халоқ бўлган тақдирда унинг иш хаққини бир қисми  уни қариндошларига  хамда дафн маросимига сарфланган маблағларни қоплаш;


 Ташкилотингиз учун суғурта маҳсулотлари ва тарифлари хақида батафсил ахборот олишингиз учун  “TEMIRY’OL-SUG’URTA» МЧЖ суғурта компанияси мутахассислари билан ўзингизга қулай усулда боғланишингиз мумкин.

САЙТ НАХОДИТСЯ НА СТАДИИ РАЗРАБОТКИ
Служба контроля качества