СТРАХОВАНИЕ ОТВЕТСТВЕННОСТИ ЭКСПЕДИТОРОВ / ПЕРЕВОЗЧИКОВ

Турли хил  юкларни транспортировкаси билан шуғулланадиган кўпгина  йирик компаниялар ва ташкилотлар, албатта,  нафақат   ташилаётган товарни ўзини суғурталаш,балки  корхонада ишлайдиган  ўзларини экспедиторларини хам  жавобгарлигини суғурталашга интиладилар. Мазкур кўринишдаги суғурта тури потенциал  молиявий рискларни сезиларли даражада камайтиради.Суғурта  қопламасини  борлиги  уларга юкларни  шикастланиш, йўқотиш ва бошқа  кўзланмаган жароёнларда жиддий рискларни, юридик ва суд орқали даъволарни  четлаб ўтиш имкониятини яратади.
            Юк ташувчини ёки экспедиторни фуқаролик жавобгарлигини  суғурта қилиш юк ташуви ёки экспедиторлик хизматлари кўрсатувчи копанияларга мўлжалланган Бош шартнома тузиш  заруриятини кўзда тутади.
Рисклар

  • Юкни йўқ бўлиши, шикастланиши ёки  йўқотилиши,юкни бут холда сақланишини таъминламаслик,транспорт воситаларини  тўсиқларга урилиб кетиши ва ўзаро тўқнашувга учраши,ёнғин,транспорт воситаларини тўнтарилиши,кўприкларни қулаши,олов ва портлаш,ўғрилик ва босқинчилик,температура режимини бузишлар кабиларга жавобгарлик;
  • юкни муддатидан кечиктириб етказиб бериш натижасида,юкни нотуғри юбориш  молиявий зарарлар,етказиб бериш  тўловларини қоплаб бериш учун жавобгарлик;
  • Божхона йиғимлари ва пошлиналарни ундирилиши;
  • Юк туфайли   мулкка ва учинчи шаҳсларни соғлиғига етказилган зарари учун учинчи шаҳслар олдидаги жавобгарлик;
  • Суғурта ходисасини вазиятларини тавтиш қилиш билан боғлиқ харажатлар;
  • зарарни бартараф этиш ёки хажмини камайтириш билан боғлиқ харажатлар;
Суғурта химояси
            «TEMIRY’OL SUG’URTA» суғурта компанияси мутахассислари томонидан  экспедитор/ташувчиларни  хуқуқий даъволардан  химоя қилиш дастури  ишлаб чиқилган . Мазкур дастурга кўра суғурталанувчига   қуйидагилар асосида тақдим этилган даъволар химояланади:
  • Юк ташуви соҳаси ва экспедиторлик хизмати кўрсатиш бўйича халқаро хуқуқий шартномалар  ва Конвенцияларини  СMR/KДПГ, FIATA низомлари ;
  • Юк ташуви соҳасига доир миллий қонунчилигимиз талаблари, хизмат кўрсатилаётган давлат территориясидаги экспедиторлик хизматларини кўрсатишга бўлган талаблари, Суғурталанувчига  суғурта ходисаси юз берганлигида тақдим этиладиган ва боғлик  мазкур давлатни даъволарни барқарорлаштиришга қаратилган юрисдикцияси;
  •   Суғурталовчи билан дастлаб келишилган барча бошқа шартномалар шартлари.   
           
Мазкур  суғурта турини  ўтказилишини  мухим шартлари:
  • Ташувчи/экспедитор расмий равшда  амалдаги қонунчиликка биноан рўйҳатдан ўтиши лозим;
  • Транспорт воситалари ташувчи эгалигида бўлиши  ёки унга  узоқ муддатли ижара шартномасига биноан бириктирилган  бўлиши лозим;
  • Транспорт воситалари  техник соз холатда бўлиши лозим;
  • Ташувчи  расмий равшда  транспорт воситаси хайдовчиси билан мехнат шартномаси тузиши лозим.

Суғурта тарифлари.
            Хар  бир конкрет ходисада  ташилаётган юкни номенклатураси, ташув йўналиши, транспорт воситасининг сони, ташилаётган юк хажми, суғурта шартлари ва жавобгарлик лимитига қараб  тариф ставка миқдори корректировка қилиниши мумкин.
            Ташкилотингиз учун мазкур суғурта маҳсулоти  ва тариф ставкалари хақидаги  батафсил маълумотни  олиш учун «TEMIRY’OL SUG’URTA» суғурта компанияси мутахассислари билан ўзингизга қулай усулда боғланишингиз мумкин.

САЙТ НАХОДИТСЯ НА СТАДИИ РАЗРАБОТКИ
Служба контроля качества