СТРАХОВАНИЕ ОТВЕТСТВЕННОСТИ ПРЕДПРИЯТИЙ, ЭКСПЛУАТИРУЮЩИХ ОПАСНЫЕ ПРОИЗВОДСТВЕННЫЕ ОБЪЕКТЫ

         Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга етказилган зарарни фойдаланувчи-суғурта қилинувчи томонидан қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган суғурталанувчининг мулкий манфаатлари мажбурий суғуртаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган тегишли Низом  асосида  амалга оширилади .Мазкур Низом  «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ фаолияти хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлганда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказиш хавфи билан боғлиқ бўлган ташкилотлар, хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг мулкий манфаатларини суғуртавий ҳимоя қилиш шартларини белгилайди.

Суғурта объектлари

            Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга етказилган зарарни фойдаланувчи-суғурта қилинувчи томонидан қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган суғурталанувчининг мулкий манфаатлари мажбурий суғурта қилиш объектлари ҳисобланади.

            Суғурталанадиган хавф-хатарлар
Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда суғурталанувчи суғурталовчини авария содир бўлиши натижасида:
а) бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига;
б) бошқа шахсларнинг мол-мулкига ва атроф муҳитга зарар етказилганда,

хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария содир бўлган вақтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида бу тўғрида ёзма равишда хабардор қилади.

          Суғурта шартномаси бўйича қуйидагилар қопланмайди:

а) маънавий зарар;
б) суғурталанувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган шахсларга, улар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига биноан шартнома (контракт)га мувофиқ меҳнат мажбуриятларини бажараётганда етказилган зарар;
в) суғурталанувчи мулкий ҳуқуққа, хўжалик юритуви ҳуқуқига ёки тезкор бошқариш ҳуқуқига ёхуд бошқача қонуний асосда (ижара ҳуқуқида, сақлаш шартномаси бўйича, ишончнома бўйича, мулкни унга бериш тўғрисидаги тегишли органнинг фармойишига ва шу кабиларга кўра) унга тегишли бўлган мол-мулкка етказилган зарар;
г) суғурталанувчининг неустойка (жарима, пеня) тўлаш, унинг кафолатли ва шунга ўхшаш мажбуриятларни бажариши, шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги билан боғлиқ ҳолда кўрган зарарлари;
д) йўқотилган фойда.

Суғурталанувчининг қуйидагилар оқибатида пайдо бўлган фуқаролик жавобгарлиги суғурта ҳолати деб эътироф этилмайди:

а) ядровий портлаш, радиация, радиоактив зарарланиш, агар улар ушбу ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаса;
б) ҳарбий ҳаракатлар, шунингдек манёврлар ёки бошқа ҳарбий тадбирлар, қуролли тузилмалар ёки террорчиларнинг ҳаракатлари;
в) оммавий тартибсизликлар, бошқа фуқаролар бўйсунмаслигининг жамоавий ҳолатлари, иш ташлашлар;
г) енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларининг таъсири: табиий офатлар, стихияли тусдаги табиат ҳодисалари;
д) хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган ҳолатларнинг пайдо бўлиши;
            е) қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган бошқа холатлар.
Суғурта суммаси
            Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлиги учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта суммаларининг энг кам миқдорлари қуйидагича:

Хавфли ишлаб чиқариш объектининг типиСуғурта пулининг энг кам миқдори (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорларида)
Биринчи250000 (икки юз эллик минг)
Иккинчи50000 (эллик минг)
Учинчи10000 (ўн минг)


Cўғурта мукофоти
            Тариф ставкалари ишлаб чиқариш шароитлари ва ҳажмларини, хавфли ишлаб чиқариш объекти жойлашган жойни, ундан фойдаланишнинг бошқа омилларини, объектда хавфли моддаларни муайян ҳажмларда олиш, ундан фойдаланиш, уни қайта ишлаш ва сақлашни, суғурта таваккалчилиги даражасини ва суғурта объектининг бошқа шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда суғурталовчи томонидан белгиланади.
            Мазкур суғурта маҳсулоти ва Сизнинг корхонангиз учун  тариф ставкалари бўйича батафсил маълумотлар олиш учун “TEMIRY’OL SUG’URTA» МЧЖ суғурта компанияси мутахассислари билан ўзингизга қулай усулда боғланишингиз мумкин.

САЙТ НАХОДИТСЯ НА СТАДИИ РАЗРАБОТКИ
Служба контроля качества