СТРАХОВАНИЕ РИСКОВ ПОТЕРЬ ПРИ ОСТАНОВКЕ ПРОИЗВОДСТВА

Бугунги кунда  мамлакатимизда ўз биноларини  ва мулкларини суғурта ёки бошқа химоя билан таъминланмаган  корхоналар  кўп эмас.Корхоналар  раҳбарлари хотиржам бўлишлари мумкин-ёнғин ёки сув тошқини билан боғлиқ мулкий йўқотишлардан юзага келадиган  молиявий зарарлар суғурта компанияси томонидан қопланади.Аммо амалда  бу тадбирлар етарли эмас.Ишлаб чиқаришни  узилиши натижасида юзага келган зарарлар  табиий офат  натижасида юзага  келган зарарлардан бирмунча устунроқ бўлади.
            Ишлаб чиқариш биносининг  жиддий шикастланиши  ёки  ускунани ишдан чиқиши натижасида  қандайдир муддатга  корхонани фаолиятини тўхтатилишига олиб келади.Бу камлик қилгандек, ишлаб чиқариш тўхтатилгани боис фойда  келмайди, лекин корхона мавжуд тўловларни давом эттираверади. Масалан, солиқлар, иш хақи ёки ходимларга таътил тўловлари,ижара, кредитлар, аммортизация ва бошка харажатлар. Ишлаб чиқариш тўхтатилган вақтида  бу харажатлар бевосита харажатлар категориясини ташкил қилади  ва бу зарарлар тўғри зарарлардан кўра  бир неча бор юқорироқ бўлиши мумкин.
            «TEMIRY’OL SUG’URTA»МЧЖ суғурта компанияси томонидан тақдим этилаётган  ишлаб чиқариш/фаолиятни тўҳтаб қолишини суғурталаш дастури юқоридаги айтиб ўтилган қалтисликлар  юз берган холда  хал қилишга мўлжалланган .Ишлаб чиқаришдаги/фаолиятдаги  узилишларни суғурта қилиш юзага келиши мумкин бўлган  йўқотилажак тушум/даромад, белгиланган ёки қўшимча харажатларни қопланишини  кўзда тутади.
            Шундай қилиб,суғурталаш билан қуйидаги харажатлар  қопланади:

  • Даромадни йўқолиши(масалан,ижарага  бериш натижасида  олинадиган даромадни йўқотиш);
  • жорий харажатлар (иш хақи, ижтимоий суғурта  ташкилотларига тўловлар,ижара тўловлари,солиқлар ва йиғимлар,кредитлар бўйича  фоизлар,амортизация харажатлари);
 
Эътиборни шунга қаратиш лозимки, ишлаб чиқариш фаолиятидаги  узилишларни  суғуртаси бўйича  мулкий  суғурта  /ёки  ускунани авриядан суғурталаш  маҳсулотларида кўзда тутилган ходисалар билан  боғлиқ  зарар қопланади.
            «TEMIRY’OL SUG’URTA» МЧЖ суғурта компанияси мазкур маҳсулотни тақдим этиш жароёнида  суғурта товонини хисобланишида  малакали ёндашувни таъминлайди.Мазкур ёндашув суғурталанувчи компанияни фаолият тури ва бу тармоқда даромад олишни хусусиятларидан келиб чиқиб хисоб китобни амалга оширишдир.
           

            Афзалликлар
  • Суғурта ходисаси натижасида юзага келган зарарларни мулкий  нобудгарчилик   полиси бўйича қопланадиган молиявий компенсация;
  • Мижозни фаолият турига қараб якка  тартибдаги ёндашув;
  • Cуғурта қопламаси ишлаб чиқаришдаги узилишдан бошлаб  мулкни тўла тикланишгача  ва корхона нормал режимда  ишини бошланишигача  юзага келган зараларни ўз ичига олади;
Суғурталаш шартлари.
     Биз мулк суғуртасига қўшимча равшда  ишлаб чиқаришдаги ёки тижорат  фаолиятидаги  узилишлардан етказилажак  зарарларни суғурталашни таклиф этамиз. Агар корхона  мулки йўқ қилинган ёки шикастланган бўлса ,бу суғурта тури  корхоналарни қуйидагилар билан боғлик мулкий манфаатларини химоя қилади:
  • ёки тижорат  фаолияти тугатилса ёки тўҳтатилса;
  •   ишлаб чиқариш  ёки тижорат фаолияти хажми  қисқартирилса .
Мулк суғуртасисиз  Сизнинг корхонангиз  фаолиятидаги узилишлардан юзага келадиган зарарлар суғуртасини амалга ошириб бўлмайди.Агар корхона фаолияти   суғурталанган мулкни шикастланиши ёки йўқотилиши сабаб тўла ёки қисман узилиб қолса ишлаб чиқаришда бу узилиш юзага келган хақиқат  хисобланади.Бундай шароитда Биз қуйидагиларни компенсациясини амалга оширамиз:
  • Корхонанинг  айланмаси  ёки фаолияти натижасига боғлиқ бўлмаган шартли доимий харажатлари;
Бошқача қилиб айтганда ,бу  корхона томонидан унинг  ишлаши ёки ишламаслигидан қатий назар  амалга оширилиши мажбур бўлинган харажатлар:
  • Ишчи ва ходимларнинг меҳнат ҳақи;
  • Ижтимоий ажратмалар ;
  • Айланмадан ёки корхонанинг фаолияти натижасидан хисобланмайдиган солиқлар ва йиғимлар;
  • Амортизация ажратмалари;
  • Суғурталанган мулкни модернизация ёки янгилаш учун йўналтирилган банк кредитларини фоизлари;
  • Кўзда тутилган лекин охиригача олинмаган  фойда суммаси.
Тарифлар
Тариф ставкалари корхона фаолиятини  ишлаб чиқариш(тижорат)  тури,суғурталанган мулк комплексини таркиби,қопланиш даврини узунлиги ва «даъвосиз даврни» хажмига боғлиқ бўлади;

Муддатлар
Ишлаб чиқаришдаги узилиш натижасида  кўрилган зарарлар сўғуртаси муддати мулк суғуртаси муддатлари билан бир хил  ва,одатда, 1 йилни ташкил этади.Бунда  шарномада албатта  қуйидагилар қайд этилади:
  • Қопланиш даври- ишлаб чиқариш ёки  тижорат фаолиятида  юзага келиши мумкин бўлган узилишлар натижасида  кўрилажак зарарларни қоплаш муддати.Мазкур муддат  мулкка шикаст етказилган санадан то тикланишга қадар (3 ойдан 24 ойгача )давом этади.Қопланиш даври  томонларни келишувига қараб белгиланади.
  • Вақтинчалик франшиза - ишлаб чиқариш ёки  тижорат фаолиятида  юзага келиши мумкин бўлган узилишлар натижасида  кўрилажак зарарларни қорхона ўз зиммасида олиб юрадиган муддат(одатда бу муддат  3-кундан 1 ойгача). Вақтинчалик франшиза  ишлаб чиқаришни характери ,таёр маҳсулот ва ярим маҳсулотни мавжудлиги,ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатилишини бўлажак қоплаб бўлмайдиган зарарларга таъсири ва бошқа кўрсатгичлар.

Сизнинг ташкилотингизни қизиқтирган суғурта дастурлари ва тарифлари бўйича батафсил ахборотни олиш учун «TEMIRY’OL SUG’URTA» МЧЖ суғурта компанияси мутахассислари билан ўзингизга қулай усулда мурожат қилишингиз мумкин.

САЙТ НАХОДИТСЯ НА СТАДИИ РАЗРАБОТКИ
Служба контроля качества