КАСКО

КАСКО – транспорт воситасининг  опқочиб кетиш,ўғирлаш ва зарарлардан химоя қиладиган ихтиёрий суғурта тури - автоулов эгасининг  таъмирлаш учун қилинган харажатини қоплайди(баъзи бир холатларда  ОСАГО бўйича қоплама етарли бўлмаган холларда). Мазкур тушунча иккига  бўлинади:
Тўлиқ КАСКО - бу суғурта тури  автоулов ёки унинг  қисмлари ўғрилиги содир этилганда, ЙХХ, ёнғинлик, портлаш, табиий офат, учинчи шаҳсни ноқонуний харакати, шикасланганлиги, ўзга предметларни автоуловга тушиб кетиши жароёнида  юзага келади.
Қисман КАСКО - бу суғурта тури  автоулов ёки унинг  эхтиет қисмлари ўғрилигини хисобга олмаган холда амалга оширилади. Мазкур суғурта турида  суғурта компанисини  жавобгарлиги транспорт воситасининг хақиқий нархидан (эскиришни хисобга олганда)олинган  суғурта пули билан чегараланади. Агарда  транспорт  воситаси  опқочиб кетилса, ўғрилиги содир этилса, таъмагирлик,босқинчилик,талон-тарож этилса ва бу жароёнлар натижасида таъмирлаш имкони ёки иложиси йўқ деб тан олинса   суғурта пули  суғурта қопламаси   лимити сифатида белгиланади.
“АВТОКАСКО” полиси  опқочиб кетилган  автоулов учун компенсацияни, автоуловга шикаст етказилганда- унинг таъмирини   таъминлайди.
Суғурта  қопламаси фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси ёки бахтсиз ходиса суғуртаси билан  тўлдирилиши мумкин.
КАСКО суғуртаси қиймати
КАСКО полиси қиймати  автомобилни русуми, унинг нархи, чиқарилган йили  ва хайдовчилар сони, уларни бошқариш стажи ва ёшига боғлиқ.
Транспортни суғурталаш шартномасига кўра Сиз суғурта тўловини автоуловингиз шикастланганда ёки йўқолганда  қуйидаги  холатларда  оласиз:

  • ЙХХ тушиб қолганингизда;
  • Автоуловингиз қасддан опқочиб ёки ўғирлаб кетилганда;
  • Алохида қисмлари ёки ускуналари  ўғирланганда(масалан,ғилдирак дисклари,акустика тизими ва х.к)
  • Автоуловингизга барча билвосита  зараркунадалик етказилганда(тунтарилиш,ойна синдирилиши ва х.к);
  • автоуловингиз  енгиб бўлмас кучлар ва табиий офатлар:портлаш,дўл, сув тошқини,яшин уриши ва х.к оқибатида шикаст етказилиши;
  • автоуловингизга турли  предметлар(дарахт шохи,тошлар ва х.к. сабаб шикаст етказилганда;

САЙТ НАХОДИТСЯ НА СТАДИИ РАЗРАБОТКИ
Служба контроля качества