ИШ БЕРУВЧИНИНГ ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИНИ МАЖБУРИЙ СУҒУРТАСИ

Иш берувчининг  фуқаролик  жавобгарлиги юзага келганда, яъни ходим ўз меҳнат вазифаларини  бажариши  билан боғлиқ холда  иш жароёнида  майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача  тарзда  шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарни қоплаш зарурати юзага келади.Мазкур ходиса учун  суғурта маҳсулоти мавжуддир.Бу иш берувчининг  фуқаролик жавобгарлигини  мажбурий суғуртасидир. Бу маҳсулот иш берувчини  белгиланган юз бериши мумкин бўлган  зарарлардан   химоя қилади .
            Иш берувчининг  фуқаролик  жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бир йил муддатга тузилади.Агар иш берувчини фаолияти бир йилдан кам бўлган  муддатга амалга ошириладиган бўлса ,иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси иш берувчи мазкур фаолиятни амалга оширадиган муддат учун тузилади.
  Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифларининг коэффициентлари иш берувчи томонидан амалга ошириладиган фаолият турларининг хавфлилик даражасига боғлиқ ҳолда белгиланади.
Иш берувчи фаолияти турларининг хавфлилик даражаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган хавфлилик даражалари таснифига ва фаолият турларини муайян хавфлилик даражасига киритиш тартибига мувофиқ белгиланади.
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта пули қуйидагича белгиланади:
иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузилган санадаги ҳолатга кўра фаолиятини бир йилдан ортиқ амалга ошириб келаётган иш берувчи учун - мазкур шартнома тузилган ойдан олдинги ўн икки ой учун иш берувчи барча ходимларининг бир йиллик иш ҳақи миқдорида;
ўз фаолиятини янгитдан амалга ошираётган иш берувчи учун - иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузилган ойдан кейин келадиган ўн икки ой учун иш берувчи барча ходимларининг бир йиллик иш ҳақи миқдорида. Бунда йиллик иш ҳақи биринчи ойдаги иш ҳақи миқдорини ўн иккига кўпайтириш орқали ҳисоблаб чиқарилади;
фаолиятини бир йилдан кам бўлган муддатга амалга оширувчи иш берувчи учун - иш берувчи барча ходимларининг иш берувчининг мазкур фаолияти амалга ошириладиган муддатдаги иш ҳақи миқдорида.

Суғурта объекти

Ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги вужудга келганда унинг мулкий манфаатлари иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш объектидир.
меҳнатда майиб бўлиш - ходимнинг касбга оид меҳнат қобилиятини ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида вактинча ёки турғун йўқотиши;
касб касаллиги - ходимнинг унга ишлаб чиқаришнинг зарарли ёки хавфли омили таъсири натижаси бўлган ва унинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёхуд турғун йўқотишига сабаб бўлган ўткир ёки сурункали касаллиги;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса - ходимнинг у меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ўз вазифаларини иш берувчининг ҳудудида ҳам, ундан ташқарида ҳам бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлишига ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланишига олиб келган ва ходимни бошқа ишга ўтказиш заруриятини келтириб чиқарган, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотишига ёхуд вафот этишига сабаб бўлган ҳодиса;

Қопланадиган харажатлар

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта товони:
* жабрланувчи меҳнатда майиб бўлгунига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига мувофиқ белгиланадиган ҳар ойлик тўлов ёки касб касаллиги аниқлангунга қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида белгиланадиган ҳар ойлик тўлов;
* марҳумнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридаги, унинг ўзига ва қарамоғида бўлган, лекин етказилган зарарнинг ўрни қопланишига ҳақли бўлмаган, меҳнатга қобилиятли шахсларга тўғри келадиган улуш чегириб ташланган ҳолдаги ҳар ойлик тўлов;
* қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда жабрланувчига ёки наф олувчига бир йўла бериладиган нафақа тўлови;
* ходим вафот этган тақдирда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасида белгиланган миқдорда дафн этиш харажатлари;
* иш берувчининг қўшимча харажатларини қонун ҳужжатларига мувофиқ компенсация қилиш тарзида амалга оширилади.

САЙТ НАХОДИТСЯ НА СТАДИИ РАЗРАБОТКИ
Служба контроля качества