ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ЭГАЛАРИНИНГ ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИНИ МАЖБУРИЙ СУҒУРТА ҚИЛИШ

ТВЭФЖМСҚ ( ОСГОВТС) бу нима?
Бу транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш.ТВЭФЖМСҚ хақидаги қонунга ва йўл харакати  қоидаларига кўра Ўзбекистон Республикасида хар бир автомобиль эгаси ўзининг автофуқаролик  жавобгарлигини суғурталаши шарт.Якорь
Транспорт воситасидан фойдаланишда транспорт воситалари эгаларининг жабрланувчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ юзага келиши билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари мажбурий суғурта объектидир. Якорь
 Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчининг ва (ёки) мажбурий суғурта шартномасида кўрсатилган транспорт воситаси бошқа эгасининг фуқаролик жавобгарлиги суғурталаниши мумкин.
         ТВЭФЖМСҚ ни расмийлаштириб Сиз нима оласиз?
Агар Сиз йўл харакати ходисаси (ЙХХ) айбдори  бўлсангиз ўз пулингизни сақлаб қолиш имконини беради;
Бегона автомобилга ,мулкка ёки жабрланувчини соғлиғига етказилган зарарни  қоплаб беради;
Агар Сиз ЙХХ оқибатида  жабрланувчиси бўлиб қолсангиз бу кутилмаган  етказилган зарарни  қоплашни қулай технологик усули;
Агар Сизда ТВЭФЖМСҚ полиси йўқ бўлса бу қандай  оқибатларга олиб келиши мумкин?
Сиз томонингиздан ЙХХ оқибатида келтирилган зарарни ўз чўнтагигиздан қоплаш юзага келади;
Транспорт воситасини бошқаришдан маҳрум бўлиш;
Мунтазам равшдаги суғурта полисисиз транспорт воситасини бошқарилгани учун тўланадиган жарималар;

Сиз ТВЭФЖМСҚ ни полиси қопламасини олишни хохлайсизми?
Ишончли суғурта компаниясини излаяпсизми?

Суғурта полисини  “TEMIRYO’L-SUG’URTA” суғурта компаниясида  расмийлаштириш қулай ва тезкор.

Сиз ТВЭФЖМСҚ полисини онлайн тарзида интернет орқали  ёки  бизнинг офисларимизни  бирида  харид қилишингиз мумкин. ТВЭФЖМСҚ полисини интернет орқали харид қилинг ва холисоналик Дастурига аъзо бўлинг. Харид қилинган полисларингиз учун баллар тўпланг ва уларни биз тарафдан қўрсатиладиган  қўшимча хизматларга сарфланг. Бундан ташқари , интернет орқали полислар харид қилганингизда бизнинг компаниянинг етказиб бериш хизматидан фойдаланинг.
Онлайн тарзда ТВЭФЖМСҚ  суғурта полиси муддатини узайтириш хизмати барча худудларда барча компания мижозларига очиқ.
 Бизнинг компаниямизда “ТВЭФЖМСҚ суғуртаси” бу нима?
Бу юқори даражадаги хизмат,полисни осон харид қилиш ва тезкор расмийлаштириш, туну-кун қўллаб қувватлаш ва муддатни узайтиришни  қулай шароитидир.
Полис қиймати  қандай хисобланади?
ТВЭФЖМСҚ қийматини онлайн тарзда хисоблаш  учун бир неча оддий қадамларни амалга ошириш лозим:
ТВЭФЖМСҚ суғуртасини расмийлаштиришга мўлжалланган автомобил маркасини танланг;
Автомобил моделини танланг;
Автомобилдан кўпинча қайси худудда фойдаланишингизни кўрсатинг;
ТВЭФЖМСҚ суғуртасини бошланиш муддатини кўрсатинг;
ТВЭФЖМСҚ суғуртасини  даврини кўрсатинг;
Техник маълумотлар,автомобилдан фойдаланиши  мумкин бўлган хайдовчилар,автомобил эгаси хақидаги маълумотларни киритинг;
Шаҳсий маълумотлар билан ишлаш мумкинлигини тасдиқланг;
Сканер қилинган хужжатларни илова қилинг
Сизга полис тайёрлашимиз  учун  сканерланган хужжатларни тиркаб қўйинг ва полис тўловга тайёрлиги хақида СМС-хабар олинг


Хужжатлар тасвирини Telegram орқали юборинг
Керакли хужжатлар тасвирини +99890 998 04 06 рақамига юборинг ёки  @TYS фойдаланувчисига Сизга полисни тайёрлаб беришимиз учун юборинг ва полис тўловга тайёрлиги хақида СМС –хабар олинг;
Малумотларни автоматлаштирилган тарзда “TEMIRYO’L-SUG’URTA” МЧЖ СК суғурта полиси асосида тўлдирилишидан фойдаланинг.

САЙТ НАХОДИТСЯ НА СТАДИИ РАЗРАБОТКИ
Служба контроля качества