Дастурий таъминот (программное обеспечение) ишлаб чиқувчи мутахассисларга

Ҳурматли хонимлар ва жаноблар!

Ушбу  билан “ТEMIRY’OL-SUG’URTA”  МЧЖ суғурта компанияси шуни маълум қиладики, компания томонидан  2020-2022 йилларга мўлжалланган  рақамли трансформация концепциясини бажариш   доирасида  ахборот технологиялари  йўналишида  бир қатор лойихалар амалга оширилиши режалаштирилган.Лойихалар рўйхати  қуйида баён этилган.

Бу соҳадаги бир неча лойихалар ёки алохида лойиха доирасида  биз билан хамкорликка қизиқиш билдирганларга тегишли тижорат тақлифи билан бизларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.Сизларни қизиқтирган лойихалар бўйича саволларингизга  бизнинг масъул ходимимиз жавоб беришга тайёр.
Масъул ижрочи: Суръат Содиқов ,рақамли транформациялаш бўлими бошлиғи (тел.+99890 998 02 04, e-mail : sadikov@tys.uz)
Тижорат таклифларини  йиғиш муддати 5 сентябргача давом этади.
2020-2022 йилларга мўлжалланган Ахброт технологиялари йўналишидаги лойихалар рўйхати.

  1. Очиқ маълумотларни  ягона ахборот базаси ;
  2. Cўғурталанувчининг шаҳсий кабинети- Frontend;
  3. Онлайн-сотувлар - Frontend;
  4. Тўлов тизимлари билан интеграция;
  5. Cуғурта портфелини бошқариш бўйича ахборот тизими;
  6. Cуғурталанувчиларни  SMS орқали хабардор қилиш;
  7. Электрон документ айланиши;
  8. Мобил илова;
  9. Колл-марказ;
  10. Сервер инфраструктурасини ташкил этиш;


Лойихаларга умумий талаблар:
  • Микрохизмат  архитектураси;
  • Контейнерлаш (Docer);
  • Фронтенд-HTML,CSS,JS,Vuejs,JAMStack;
  • Бэкенд-java,Kotlin,Go;
  • Маълумотлар базаси-РostgreSQL, Oracle DB Express, MS SQL Express.
САЙТ НАХОДИТСЯ НА СТАДИИ РАЗРАБОТКИ
Служба контроля качества