РАҲБАРИЯТ, АКЦИЯДОРЛАР

Компания бошқарувининг олий органи бўлиб таъсисчиларни  умумий  мажлиси хисобланади, мазкур мажлис қарорлари овоз бериш йўли билан  қабул қилинади. Хар бир таъсисчи  устав фондидаги  улушига қараб ўз овозига эга.Қарорлар қабул қилинаётганда маҳсус  хуқуқлар (вето хуқуқи,олтин акция ва х.к.) таъсисчиларда мавжуд эмас.Таъсисчиларни умумий мажлиси  йилига бир мартадан зиёд бўлмаган холда  ўтказилади.
Ижроия органини  ваколатларига кирмайдиган масалаларни  оператив тарзда  хал этиш ва компанияни жорий  фаолиятига ёрдам бериш ва назорат қилиш учун 3 кишидан иборат Кузатув кенгаши ташкил этилган.Кузатув кенгаши  қарорлари  оддий равшда кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Компанияга умумий оператив раҳбарликни амалга ошириш учун якка бир шаҳсга таалуқли Ижроия органи ташкил этилган- бу Бош директордир. Бош директор икки ўринбосарларига эга. Қорақалпоқистон Республикаси ва Республикамизни хар бир вилоятларида  филиаллари ва ваколатхоналари мавжуд. Бунда  оператив бошқарув филиал директорлари томонидан амалга оширилади.
Компаниянинг асосий таъсисчилари (хам эгалари) бу «Ўзбекистон Темир Йўллари» АЖ, унинг темир йўл тизимида ишловчи таркибий бўлинмалари ва корхоналари (умумий улушлар хажми 16%),”O’zbek-Oman investitsiya Kompaniyasi” МЧЖ (42% улуши билан),”GEMOLOGICAL LABORATORY OF CENTRAL ASIA»(19% улуши билан),жисмоний шаҳслардир (23% умумий улушлари билан).

САЙТ НАХОДИТСЯ НА СТАДИИ РАЗРАБОТКИ
Служба контроля качества