БАНК ПЛАСТИК КАРТАЛАРИ СУҒУРТАСИ

 Банк пластик карталари  суғуртаси  банк-молия муассасалари мижозларининг тўлов карталаридан  фойдаланиш жароёнида  юзага келадиган хавф-хатарлардан  химоялашга йўналтирилган.
Банк пластик карталари  суғуртаси барча тезғтез  хисоб-китоб, банкоматларда пулни нақдлаштирадиган    тўлов карточкалари   эгаларига фойда  келтиради. ”TEMIRY’OL-SUG’URTA” МЧЖ суғурта компанияси суғурта полиси  Сизга пластик картадаги пул маблағларини бехавотир сақланишига кўмак беради.
Банк карталари  суғуртаси дастури  суғурта химоясини таъминлайди  ва юз бериши мумкин бўлган қуйидаги ходисалар  юзага келганда зарарларни  қопланишига кўмак беради:

  • Бесабаб  хисоб рақамингиздан  пул маблағлари ечилганда ,ш.ж. скимминг ёки фишинг  натижасида ;
  • Босқинчилик ёки талон-тарожлик  натижасида банкоматдан ечилган  нақд пуллар  ўғирланганда;
  • Банкомат носозлиги натижасида  ёки ундаги  магнит тўлқини йўқолиши сабаб карта йўқолса  ва х.к.
БАНК КАРТАЛАРИ СУҒУРТАСИ- БУ
  • Бир дона полисда  Сизни хамма карталарингизни суғурта қилиш имконияти;
  • Маҳсулотимизнинг нархи билан хавф-хатарларни (рискларни) кенг йиғиндисини мутаносиблиги;
  • Суғурта қопламасини тўлдиришни мустақил танлаш имконияти;
  • Бутун дунъё территориясида  24 соат суғурта химояси;
БАНК КАРТАЛАРИ СУҒУРТАСИ  ДАСТУРИ ҚУЙИДАГИ МИЖОЗЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН:
  • Банк карталари билан ишлашни актив ва пуҳта эгаллаб фойдаланиётганларга;
  • Банк карталари ёрдамида  тўловларни амалга ошираётганларга;
  • Нақд пулларни банкоматдан ечадиганларга;
  • Банк картасидаги ўз пул маблағларига сақланишига  хотиржамликни хохлаганларга;
СУҒУРТА МУДДАТИ 
12 ой
СИЗНИНГ БАНК КАРТАЛАРИНГИЗ ҚАНДАЙ СУҒУРТАЛАНАДИ?
  • ”TEMIRY’OL-SUG’URTA” МЧЖ суғурта компанияси мутахассисларига  барча ўзингизга қулай усул билан боғланинг;
  • Cуғурта мукофотини тўланг;
  • Cуғурта мукофоти тўланганлиги хақидаги хужжатни албатта сақланг;
ЗАРАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ –ЖУДА ОСОН:
  • ”TEMIRY’OL-SUG’URTA” МЧЖ суғурта компаниясига                                    +99871 236 49 02  рақамига қўнғироқ қилинг ва суғурта ходисаси хақида хабар беринг;
  • Полисингизни,суғурта мукофоти тўланганлиги хақидаги тасдиқловчи хужжатни, тақдим этинг,мутасадди ташкилотлардан  ”TEMIRY’OL-SUG’URTA” МЧЖ суғурта компанияси номига маълумотномаларни тақдим этинг;
  • Туловни олинг.
САЙТ НАХОДИТСЯ НА СТАДИИ РАЗРАБОТКИ
Служба контроля качества