ДЕПОЗИТЛАР СУҒУРТАСИ

Кўпгина банк мижозлари   ўз омонатларини  банкнинг хар хил кризис кўринишидаги форс мажор холатларидан химоя  қилишга уринадилар ва олдиндан суғурталаш тартибидан  фойдаланиш учун қайғурадилар.Бу шароитда кўпчиликни  бир савол қизиқтиради –бу хам бўлса  суғуртадан фойдаланиш  тартиби ва молия ташкилоти банкротлик холатига келиб қолса ўз пул маблағларини қайтариб олиш сирларини ўзлаштириш.Мазкур банк мижозларининг  суғурта химояларига бўлган эхтиёжлари  қондирилиши учун  «TEMIRY’OL SUG’URTA»МЧЖ суғурта компанияси мутахассислари томонидан депозит омонатларини суғурталаш маҳсулоти ишлаб чиқилган.
            Омонатларни суғурта қилиш- бу  хусусий омонатчиларга  ўз пул маблағларини кредит ташкилоти лицензиясидан махрум ёки банкрот холатига келганда  қайтариб олиш имкониятини берувчи тизим.Бунинг учун  банклар депозитларидаги омонатларни суғурта қилишлари мумкин.Бундай холатда,агар  молиявий муассаса банкротликка учраса,  омонатчилар  муаммосиз ва кафолатли равшда ўз пул маблағларини  суғурта компанияни заҳирасидан тугатиш тадбирлари ишга тушгунга қадар  олишлари мумкин.
            Халқаро амалиёт шуни кўрсатадики,омонатларни суғурта қилиш – макроиқтисодий ва ижтимоий масалаларни хал этувчи амалда қўлланиладиган тизим.Асосий афзаллиги шундаки,у омонатчиларга кафолотни  таъминлайди ва ораларидаги кризис холатларига мансуб ваҳима туйғусини бартараф этади.
            Бу тизимни яна бир ижобий тарафи фуқароларни  банкка бўлган ишончини оширади,чунки омонатлар суғурта қопламаси билан таъминланади.Бу эса депозотларни миқдори ва сони усиб боришига таъсири катта.
            Суғурта  ходисаси  ва тўлов жароёни:
Суғурта ходисасига қуйидаги  жароёнлар қиради:

  • Банкдан барча молиявий операцияларни амалга ошириш хуқуқлари олиб қўйилганда (лицензияни тўҳтатилиши,лицензияни чақириб олиниши ва х.к.);
  • Регулятор (тартибга келтириб бошқариб туриш) томонидан банк кредиторлари маблағни қайтарилишига берилган талабномаларни қондириш жароёнини тўхтатилганлиги (банкнинг банкротлик холати).
Истиснолар.
Депозит омонатларини  суғуртасига мойил   бўлмаган пул маблағлари хам мавжуд:
  • Нотариус ёки юристларни  банк хисоб счетларида жойлаштирилган пул маблағлари,агар мазкур пул маблағларини   мақсади касбий фаолиятга сарфланса;
  • Кўрсатувчига бериладиган депозитлар;
  • Банк муассасига  ишончли, тартибга келтириб бошқаришга топширилган молиявий маблағлар;
  • Бошқа давлатлардаги, мамлакатимиз банклари ваколатхоналаридаги қўйилмалар;
  • хисоб рақами очилмасдан туриб амалга оширилган пул ўтказмалари ;
  • қимматли қоғозларга тикилган пул маблағлари;
  • электрон пул маблағлари.

 Ташкилотингизга Банк депозитлари суғуртаси  дастурлари ва тарифлари хақидаги батафсил  ахборот  олишингиз учун  «TEMIRY’OL SUG’URTA» МЧЖ суғурта компанияси мутахассислари билан ўзингизга қулай усулда боғланишингиз мумкин.

САЙТ НАХОДИТСЯ НА СТАДИИ РАЗРАБОТКИ
Служба контроля качества