КРИТИК КАСАЛЛИКЛАР ДИАГНОСТИКАСИНИ ЎТКАЗИЛИШИ СУҒУРТАСИ

Критик кассалликлардан суғурта қилиш  (ККСҚ)- бу бутун  дунъё бўйича  танилган  ва хозирги даврда  бизнинг  давлатимизда хам  шуҳрат қозонаётган  янги суғурта маҳсулоти хисобланади.Мазкур суғурта маҳсулоти бўйича  тўлов  критик касаллик юзага келганда  белгиланган рўйҳатдаги ва танланган суғурта пули доирасида диагноз  суғурта шартномаси тузилгандан сўнг  камида 3 ой муддат ўтгандан кейин амалга ошририлади;
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, энг кўп  тарқалган  критик  касалликлар бу – саратон, инфаркт ва инсульт. Бироқ  бу уч хасталик билан бир қаторда  бошқа хасталиклар томонидан юзага келтирилган  ёки  аъзоларни трансплантация  қилиш натижасида юзага келадиган  молиявий харажатдан хам суғурта химояси бўлиши зарур. “TEMIRYO’L- SUGURTA”  МЧЖ компанияси ККСҚ полиси  Сизни  суғурта ходисаси юз берганда  қуйидаги хасталиклардан    тўлов билан таъминлайди:

  • саратон;
  • инфаркт миокарда;
  • инсульт;
  • терминал буйрак  етишмовчилиги;
  • коронар артерия томирлари  хирургик даволаш;
  • асосий аъзолар трансплантацияси;
  • паралич;
  • аорта хасталигини хирургик даволаш;
  • юрак клапанини пересадка қилиш;
  • кўрлик;
  • тарқаладиган склероз;
  • қон қуйиш натижасида  ВИЧ ёки СПИД инфекцияси билан зарарланиш;
  • бош мияни безарар ўсимтаси;
ККСҚ полиси қиймати  суғурталанувчини  ёши,жинси,турмуш тарзи,соғлигини илгариги  тиббий кўрсатгичлари,суғурта муддати ва суммасига  боғлиқ. Йиллик  суғурта мукофоти   миқдори Суғурталовчи томонидан  давлатимиздаги хасталаниш жароёнидан  келиб чиққан холда хисобланади ва қайта кўриб чиқилади;
ККСҚ ўтказилишини асосий шартлари:
  • Суғурталанувчи  шаҳсни  белгиланган миқдордаги пул маблағлари билан  таъминлаш касалликни диагнози аниқланганда амалга оширилади.Бунда аниқланган касаллик  Полисда келтирилган касалликлар рўйхатига  кирган бўлиши керак ва Суғурталданувчи мазкур диагноз аниқлангандан кейин камида 30 кун яшаши керак;.
  • Қўлига теккан пул маблағини Суғурталанувчи ўзининг  лликхохлаган эхтиёжларига сарф қилиши мумкин;
  • Асосий (базавий) суғурта қопламаси   7-та асосий критик касалликларга йўналтирилган.Инфаркт,инсульт ва саратон кассаллиги шулар жумласидандир;
  • Полисга қўшимча  яна 30 хил касалликлар киритилиши мумкин;
  • Агарда Суғурталанувчи оламдан ўтса тўланган суғурта мукофотлари қайтарилади;
  • Полисни амал қилиш вақти  5 йилдан  Суғурталанувчи  65 ёки  75 ёшгача киргунга қадар оралиқда белгиланиши мумкин;

Диагнози аниқлангандан  хар бир суғурталанувчи ўзини хар хил эхтиёжларига эга бўлади: бири – уй-жой учун олинган қарзни қайтариши керак, иккинчисига  фарзандларини ўқишини тўлаш учун  маблағ керак, учинчисига оиласини ва боқимандаларини молиявий қўллаб кувватлаш учун  жамғарма керак ва х.к. Шундай килиб, жавобгарлик лимитини аниқлашда оптимал ечим бу  - хар бир мижозга келажакдаги  молиявий эхтиёжларини мустақил бахолашни таклиф этиш ва сунгра  тегишли  суғурта пулини белгилаш лозим.
Расмий суғурталанган шаҳс меҳнатга лаёкатли бўлишига қарамай  жиддий хасталиклар  сезиларли  молиявий харажатларни  юзага келтиради:
  • Даволаниш сарф-харажатлари (харажатларни хаммаси хам тиббий суғурта хисобига  қопланмайди) ;
  • Ишга яроқсизлик оқибатида  йўқ бўлган ёки камайиб бораётган даромад;
  • Турмуш тарзини мажбурий  ўзгариши(касбни ўзгариши, эрта нафақага чиқилиши,яшаш жойи ўзгариши, соғлиқни тиклаш учун қўшимча  харажатлар ва х.к.).


Олинган суғурта таъминноти суммасини сарфлашни  бир қатор имкониятлари мавдуд:


  • Муқобил тиббиёт;
  • Мавжуд қарзларни тўлаш;
  • Нафақага барвақт чиқиш;
  • Тиббий ёрдамга уйда пул тўлаш;
  • Хусусий тиббий хамшира ва беморга қаровчи хизматига хақ тўлаш;
  • Керакли тиббий ускунани харид қилиш;
  • Оилани пул маблағи билан таъминлаш;
  • Хориждаги махсус даволаш қиймати;
  • Уйни ёки  автоуловни  ўзгартириш  харажатлари;
  • Кайта малака ошириш  еки бирламчи капитал пофессионал еки иш активлигини янгилаш учун;му
  • Тиббий талабга кўра иш хажми чегараланганлиги туфайли ёки муддатидан илгари нафақага чиқиш сабабли молиявий компенсациялар.
Критик хасталиклар ва операциялардан қуйидаги шаҳслар суғурталанмайдилар:
  • Мазкур хасталиклар ва операцияларни бирини бошидан кечирган шаҳслар;
  • юрак томирлари харакатини бузилишига чалинганлар, қандли диабет, атеросклероз билан хасталанганлар;
  • Кон томир тизимиддаги оғир касалликларга, жигар ва ошқозон-ичак, нафас тизими, буйрак ва сийдик тизими, невралгия, рухий  касалликлар, алкоголизм ёки гиёхвандлик касалликларига чалинганлар шулар жумласидандир.
САЙТ НАХОДИТСЯ НА СТАДИИ РАЗРАБОТКИ
Служба контроля качества