МОЛ-МУЛК СУҒУРТАСИ (УСКУНА)-ЛИЗИНГ ПРЕДМЕТИ

Лизинг предметларини суғурта қилиш масаласи  барча мулкнинг молиявий  ижарага бериш пайтида  юзага келади,аммо бу айниқса,  автоуловларнинг лизинги пайтида долзарб,чунки  бу транспорт воситаларини авария холати  ва олиб қочиш риски юқорилигидандир. “TEMIRYO’L-SUG’URTA” МЧЖ суғурта компанияси  полиси  Сизга лизингга берилган мулкингиз сақланиши учун    ташвиш тортмаслигингиз имкониятини яратади.
Мулк суғуртаси Лизингга берувчи ва Лизингга олувчи томонидан амалга оширилиши мумкин.Бунда суғурта қиймати  лизинг тўловлари йиғиндиси ичига киритилади  ва  шартномани амал қилиш муддати давомида тўлаш имкониятини  беради. Бу лизингга берувчи учун суғурта мукофотларини  тўлаш каби бир йула  харажатларни четлаб ўтиши  шубҳасиз.
Шаклланган амалиётга қайтиб шуни таъкидлаш мумкинки лизингга берувчи ва лизингга олувчилар томонидан амалга оширилган мулк суғуртасини бир бирига нисбати тахминан бир хил.Бу шароитда наф олувчи сифатида доим лизингга берувчи бўлади.Алоҳида шароитларда суғурта шартномаси шартлари лизингга берувчини  наф олувчи сифатида лизинг тўловларини қайтарилмаган қисмига қаратади.Қолган суммада наф олувчи сифатида лизингга олувчи бўлади.
Одатда, лизинг мулки уч гуруҳ рисклардан суғурталанади.Биринчи гурух- мулкни  уғирланиши ёки йўқ қилиниши билан боғлиқ рисклар,яъни мазкур ходисалар натижасида  мулк  лизингга олувчи эгалигидан ва фойдаланишидан четга чиқарилади.Иккинчи гуруҳ,мулкка шикаст етказилиши,яъни мазкур рисклар амалга ошса мулк таъмирланиши (тикланиши) талаб этилади,сўнг  лизинг олувчи ишлатишни давом этади.Учинчи гурух  -фуқаролик жавобгарликни суғурта қилиш билан боғлиқ рисклар(масалан,транспорт воситаларни лизинги).
РИСКЛАР
Суғурта мулкни йўқотишдан,нобуд ёки шикаст етказилишдан қуйидаги  хавф-хатарларда  химоя қилади: 

  • маиший  эхтиёжлар учун ишлатиладиган ёнғин,наштар уриши ,газ портлаши;
  • суғурталанган мулкка  учар объектлар ёки уларни қисмлари ва юкларни қулаши;
  • хавфли табиий  ходисалар;
  • буғ қозонлар  ,газ сақланадиган хоналар,газ узатиш  мосламалари ,мошина,аппаратлар ва бошқа техник мосламаларни  портлаши;
  • гидравлика тизимида авария холати юзага келиши натижасида cуғурталанган мулкка шикаст етказилиши;
  • Учинчи шаҳсни  нохуқуқий  харакатлари оқибатида,ш.ж. ноқонуний кирилиб ўғрилик содир этилганда,билвосита  мулкни йуқ қилиш ёки шикаст етказиш,безорилик;
  • Мулкни вайрон қилиш;
  • юк ортиш ва  тушириш тушириш натижасида  мулкка шикаст етказиш,йўқ қилиш,ва йўқотиш холатлари юзага келганда;
  • Дераза ойналари, ойналар ва витриналар синиши;
  • электротехник ускуналар  бузулиши;
  • мошина ва механизмлар бузилиши;
  • суғурталанган мулкни транспорт воситаси босиб кетиши,кема тегиб кетиши;
  • ер участкаларини  ивирсиб кетиши,ифлосгарчилик,ботқоқлик даражасигача келтириш;
  • тўсатдан ва кўзда тутилмаган холатларда суғурталанган  мулкка дарахтларни ёки унинг қисмларини (қуриганларидан ташқари),электр узатиш линиялари тиргакларини ,ташқи реклама воситалари ва бошқа харакатсиз предматларни қулаши.
  • товуш уриши.Товуш уриши учар аппаратлар томонидан товуш тўсиқларидан ўтиб кетилса .


Ташкилотингиз учун суғурта маҳсулотлари, тарифлари  хақида батафсил маълумотлар олиш учун “TEMIRYO’L-SUG’URTA" МЧЖ  СК мутахассислари ўзингизга қулай шаклда  боғланишингиз мумкин.

САЙТ НАХОДИТСЯ НА СТАДИИ РАЗРАБОТКИ
Служба контроля качества