УМУМИЙ ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИ СУҒУРТАСИ

Мулкни нобуд бўлиши натижасида юзага келган молиявий зарарлар билан бир қаторда хар бир ташкилот ўз фаолиятини юргазиш жароенида учинчи шаҳсларнинг ҳаёти,соғлиғи ва мол-мулкига  бевосита етказилган зарарни қоплаш эҳтиёжи билан тўқнашади.Шу боис, Сизнинг корхонангизни мазкур жароёнларданва молиявий зарарлардан  химоя қилиш мақсадида  “TEMIRY’OL SUG’URTA» МЧЖ суғурта компанияси Сизга  мавжуд ишлаб чиқилган ихтиёрий умумий  фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси  дастурлардан бирини таклиф этади.
            Суғурта маҳсулотлари

  • Нотурар жойлар  эгалари, ижарачилар, ёки ижарага берувчиларни нотурар жойни эксплуатация қилиш жароёнидаги  жавобгарлиги;
  •  Нотурар  биноларни эксплуатация қилувчи ташкилотлар, бошқарувчи компанияларни жавобгарлиги;
  • Мехмонхоналарни  мехмонхона хизматини кўрсатиш жароёнидаги, ш.ж. мехмонхона хизмати истеъмолчиларини,яъни мехмонхона номерларида турувчиларни   юкларини (ш.ж. сейфдаги қимматбахо буюмлар), мехмонхона территориясида жойлашган ресторанлар,барлар,кафелар,автостоянка   хизмати,гаражлар,тиббий хизмат ва мехмонхонани турар   ва нотурар жойини эксплуатация қилиш жароёнидаги жавобгарлиги;
  • Ташкилотчилар жавобгарлиги- кўргазма иштирокчилари,маданий,маиший,спорт ва бошқа томоша   тадбирларини тайёрлаш,ўтказиш ва якунлаш билан боғлиқ хизматларни амалга ошириш жароенидаги,ш.ж мосламаларни,иншоотларни,техник ускуналарни  монтаж/демонтаж ишлари .
  • Аттракцонларни эксплуатация қилиш жароёнидаги жавобгарликлар;
  • Ресторанлар,кафе,барлар ва умумий овқатланиш бўлимларини хизмат кўрсатишдаги камчиликлари ,яъни озиқ-овқатни ишлаб чиқариш ,реализация қилишдаги ,умумий овқатланишни ташкил қилишдаги , сотилган спиртли ичимликларни сифати тўғри келмаслиги ,нотурар жойни эксплуатация қилинишидаги  жавобгарликлар;
  • Мулкдор,ижарачи,ижарага берувчи,омборхона оператори омборхоналарни эксплуатация  қилиш давомидаги жавобгарлиги,омборхона операторлиги вазифасини (ташиш ва тушириш ишлари,қайта хисоб китоб қилиш,товарларни расмийлаштириш,юкни қадоқлаш,товарларни сақлаш),ш.ж.учинчи шахслар товарларига шикаст етказилиши;
  • Денгиз/ дарьё портлари операторлари,фитнес марказлар,божхона вакиллари жавобгарликларини суғурта қилишни  бошқа турлари.

Суғурта объекти

Қуйида келтирилган рисклар билан боғлиқ суғурталанувчини мулкий манфаатлари (жавобгарлик хавф хатари суғурталанган шаҳсни):

  • уни бошқа шаҳсларни хаёти,соғлиғи, ва мол-мулкига ҳамда юридик шаҳсларни мулки ,муниципал уюшмалар,атроф-мухитга етказилиши мумкин бўлган зарарларни юзага келиши мумкин бўлган хавф хатарлари;
  • уни келиб тушган кўзда тутилмаган  судга бўлган(даъво аризалари) ва бошқа харажатларни(зарарни) қоплаш билан боғлиқ бўлган рисклар;
Қопланиши мумкин бўлган харажатлар
Суғурта қопламаси суммасига қуйидагилар киритилиши мумкин:
  • учинчи шаҳслар(наф олувчилар) хаёти, соғлиғига етказилган зарари билан боғлиқ харажатлар;
  • учинчи шаҳслар(наф олувчилар) мол-мулкига  етказилган зарари билан боғлиқ харажатлар;
  • Юзага келган суғурта ходисасини ва суғурталанувчини(суғурталанган шаҳсни) айбдорлик даражасини аниқлашга сарфланган учинчи шаҳсларни мақсадли харажатлари;
  • маънавий  зарарни компенсация қилиш,агар ахлоқий зарар наф олувчиларни хаёти, соғлиғи хамда мулкига етказилган зараридан келиб чиққан бўлса;
  • йўқотилган фойдани компенсация қилиш ,агар  ушбу йўқотилган фойда наф олувчини хаёти, соғлиғи хамда мулкига етказилган зараридан келиб чиққан бўлса;
  • атроф муҳит ифлослантирилганлиги учунсарфланган харажатлар;
  • Учинчи шаҳслар (наф олувчиларни)юқорида қайд этилмаган  поймол қилинган хуқуқларини тиқлаш билан боғлиқ бошқа харажатлар;
  • Суғурталанувчининг (Суғурталанган шаҳс)  Суғурталовчи  томонидан қопланадиган зараларни камайтириш харажатлари, агар бундай зарарлар лозим булганда  ёки Суғурталовчининг кўрсатмаларини  бажариш учун амалга оширилган бўлса;
  • Судга ёки бошқа амалга ошириладиган Суғурталанувчининг (Суғурталанган шаҳсни)  харажатлари;
Стандарт истиснолар
  • Суғурталанувчининг (Суғурталанган шаҳс)   шартнома ишлаши санасидан бошлаб маълум бўлган  фактлар, жароёнлар,шароитлардан юзага келган зарарни қоплаш хақидаги  талабномалар (даъво аризалари,даъволар);
  • Суғурталанувчининг (Суғурталанган шаҳс) ёки унинг ишчилари,ёки Суғурталанувчи томонидан жалб қилинган учинчи шаҳслар  томонидан   атайлаб қилинган  харакатлар ёки харакатсизлик натижасида юзага келган юзага келган зарарни қоплаш хақидаги  талабномалар (даъво аризалари,даъволар);
  • Табиий ўзгаришлар,бошқа енгиб бўлмас кучга эга шароитлар  билан юзага келган зарарни қоплаш хақидаги  талабномалар (даъво аризалари,даъволар);
  • Ионизациялаштирилган радиация  ёки барча ядровий ёнилғи билан радиоактив зарарланиш ёки ёниб бўлган ядровий ёнилғини  радиоактив,токсик,портлаш хавфига эга  чиқиндилари билан юзага  келган зарарларни қоплаш хақидаги  талабномалар (даъво аризалари,даъволар);
  • Барча  урушнинг,тажовуз қилишни,харбий харакатлар (уршни эълон қилиб хамада эълон қилмасдан),фуқаролар уруши,қўзғолон,революция,исйон,еки хокимликни харбийлар қўлига ўтиши ёки қонунга хилоф равшда тортиб олиш оқибатларида юзага  келган зарарларни қоплаш хақидаги  талабномалар (даъво аризалари,даъволар);
  • Террорчилик харакати  ёки терроризм натижасида  юзага  келган зарарларни қоплаш хақидаги  талабномалар (даъво аризалари,даъволар);
  • Суғурталанувчини (Суғурталанган шаҳсни) банкротлик холатига олиб келиниши билан боғлиқ бўлган талабномалар (даъво аризалари,даъволар);
  • Суғурталаш территориясидан  ташқари юритилган фаолият натижасида юзага келган зарни қоплаш хақидаги  Суғурталанувчи (Суғурталанган шаҳс) томонидан берилган барча турдаги  талабномалар;
  • Асбестни барча шакли ва сонидан қатиий назар таъсир этганлиги натижасида  юзага келган зарарни қоплаш билан боғлиқ бўлган   талабномалар (даъво аризалари,даъволар);


Ташкилотингиз учун суғурта маҳсулотлари ва тарифлари хақида батафсил ахборот олишингиз учун  “TEMIRY’OL SUG’URTA» МЧЖ суғурта компанияси мутахассислари билан ўзингизга қулай усулда боғланишингиз мумкин.

САЙТ НАХОДИТСЯ НА СТАДИИ РАЗРАБОТКИ
Служба контроля качества