КАРЗ ОЛУВЧИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ СУҒУРТАСИ

Карз олувчининг  Кредит қайтмаслик жавобгарлигининг суғуртаси.
Карз олувчининг  Кредит қайтмаслик жавобгарлигининг суғурта шартномаси компания  (суғурталовчи) ва Карздор (суғурталанувчи) ўртасида тузилади. Бундай шартномани мавжудлиги кредит-молия  ташкилотига берилган кредитни ўз вақтида ва тўла кайтарилишини    қўшимча  кафолатини таъминлайди. Мазкур полис  кредит шартномаси бўйича таъминнот етарли даражада бўлмаганда ёки  кредит олувчи томонидан тақдим этилган таъминнотни ликвидлиги паст  бўлган холларда асқотади.
Суғурта объекти сифатида  Карз олувчининг кредит берган Банк олдидаги  қарз ва унинг фоизи ўз вақтида  ва тўла кайтарилиши жавобгарлиги хисобланади.
Суғурта пули  шартномада белгиланган суғурталовчини  жавобгарлик фоизига пропорционал равшда   қайтарилиши лозим бўлган қарздорликни тўлиқ суммасидан хисобланади.
Суғурталовчи тақдим этилган хужжатлар асосида  суғурта тўловларини   суғурта пули  ва белгиланган  тариф ставкаларидан келиб чиққан холда хисоблайди. Айрим қредитларни қайтмаслик риски учун   суғурта даври кредитларни кайтариш муддатидан келиб чиққан холда белгиланади. Тариф ставкаси  бир қатор факторларга боғлиқ:

  • кредитдан фойдаланиш  муддати;
  • Кредит суммаси ва фоиз ставкаси миқдори;
  • хавф-хатар (риск) даражаси ;
  • таъминот тури.
Риск даражасини  аниқловчи  экспертлар  хулосасига кўра , суғурта ставкасини  аниқлаш жароенида  камайтирувчи ёки кўпайтирувчи коэффициентлар  қўлланилиши  мумкин.
Суғурта ходисаси деб  кредит олувчи  томонидан  шартномада  кўзда тутилган кредитни қайтариш( асосий ва фоиз хисобидан хосил бўлган  қарздорлик) мажбуриятларини  бажармаслик тушунилади.
Суғурта ташкилотининг  жавобгарлиги суғурталанувчига  қарз берган банкка  кредит шартномасида кўрсатилган муддатда ,тўлов санаси  келганда ,пролонгация   қилинмаган холда олинган қредит қайтарилмаса юзага келади. Суғурта шартномасисига кўра “Кутиш даври “ 30 дан 180 календар кунигача белгиланиши мумкин. Бу суғурталанувчи учун мавжуд қарздорликни  узи бартараф қилиши имконини  беради.
САЙТ НАХОДИТСЯ НА СТАДИИ РАЗРАБОТКИ
Служба контроля качества