Йўловчиларни суғурта қилиш

Йўловчиларни баҳтсиз ходисалардан суғурта қилиш
Поездда саёхат қилишни  режалаштирсангиз  “TEMIRY’OL-SUG’URTA" МЧЖ суғурта компаниясининг  йўловчиларнинг баҳтсиз ходисалардан  суғурта қилиш дастуридан фойдаланишингиз мумкин.
Мазкур дастур бўйича суғурта полисини  Сиз темирйўл кассаларида йўловчи хужжати(чиптаси) билан бир вақтда  харид қилишингиз мумкин.
Дастур бўйича  қопланадиган юзага келиши мумкин бўлган рисклар қуйидагича :

  • Бахтсиз ҳодиса натижасида соғлиғи шикастланганда ва меҳнат қобилиятини вақтинча йўқотганда;
  • Бахтсиз ҳодиса натижасида меҳнат қобилиятини турғун йўқотганда (ногирионлик 1-2-3 гуруҳлар);
  • Бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этганда
  • Баҳтсиз ходиса оқибатларини  тугатиш билан боғлиқ тиббий харажатларни юзага келиши;
  • меҳнат қобилиятини вақтинча йўқотиш натижасида юзага келган молиявий зарар;

Суғурта полисини амал қилиш муддати
            Суғурта полисини амал қилиш муддати суғурталанувчини  бир марталик чиптадаги йўналиши харакати     даврига мўлжалланган. Харакат даври  транспорт воситасига ўтириш  пайтидан бошланади  аммо харакатланишидан 30 сониядан илгарироқ бўлиши мумкин эмас (транспорт воситаси йўналиши  оралиқ бекатида-поездни бекатга келиши хақида эълон берилган вақтдан эртароқ бўлиши мумкин эмас) ва Суғурталанувчи шаҳс  томонидан манзилга (шох бекат/вокзал) етгандан сўнг поездни тарк этганда тамом бўлади (полис поезд шоҳ бекатга келгандан бошлаб бир соат дан кўп бўлмаган вақтгача ўз кучига  эга).

Суғурта ходисаси  юзага келганда нима қилиш керак ?

            Агар сафар пайтида суғурта ходисаси белгилари мавжуд  воқеа  юз берса  дарҳол йўлда тиббий ёрдам кўрсатилиши ва  суғурталанган йўловчи билан темирйўл транспортида эканлигида   баҳтсиз ходиса  юз берганлиги хақида  акт (хужжат) расмийлаштирилиши  учун поезд бошлиғига ва  йўналиш манзилига келгандан сунг  дархол, келган пайтдан бошлаб 24 соат вақтдан кечиктирмасдан  тиббиёт ташкилотига тиббий ёрдам кўрсатилиши ва кейинчалик керакли тиббий хужжатлар олиш учун  мурожат қилишингиз лозим.Суғурта воқеаси юз берганидан сўнг 60 кундан ошмаган муддатда “TEMIRY’OL-SUG’URTA" МЧЖ суғурта компаниясини ёзма равшда ёки барча қайд этилган алоқа усуллари ёрдамида  воқеа юз берганлиги хақида  хабардор қилинг. Суғурта компаниясига юз берган вокеани суғурта ходисаси сифатида  тан олиш/олмаслик хақидаги қарорни чиқарилиши учун  барча керакли хужжатларни тақдим этганингиздан сўнг  суғурта товонини тўланиши  ёки тўланмаслиги  хал этилади.
 
Мазкур суғурта маҳсулоти,товонларни тўлаш  тартиби  ва миқдори,полисни қайтарилиши ҳақидаги батафсил ахборотни компаниямиз мутахассисларидан олишингиз мумкин.
САЙТ НАХОДИТСЯ НА СТАДИИ РАЗРАБОТКИ
Служба контроля качества