ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ХАВФ ХАТАРЛАРИ (РИСКЛАРИ) СУҒУРТАСИ

Қишлоқ хўжалиги  суғуртаси
Қишлоқ хўжалиги хавф-хатарлари (рисклари)  суғуртаси (агросуғурта)- бу қишлоқ хўжалиги  экинларини  комплекс суғурта қилиш. Бу экинларга бўғдой,қора бўғдой(рожь),қора бўғдой ва бўҳдойни аралашгани, арпа,сули,маккажўхори,соя ловияси,зиғир,рапс,кунгабоқар, хмель, қанд лавлаги.
Қишлоқ хўжалиги хавф-хатарлари (рисклари)  суғуртасининг асосий мақсади- табиий ноқулайлиқ сабаб ( қурғоқчилик,тўфон, ва ёнғин юз бергани сабаб) хосилни нобуд бўлиши  натижасида юзага келган зарарни фермерга қисман  ёки тўла компенсация  қилишдир.
Мазкур суғуртани иккинчи мақсади қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқарувчини  кредит олишга мос равшда молиявий ахволини яхшилаш.Барча турдаги кредит ташкилотлари-банклар,кредит уюшмалари,жисмоний шаҳслар ўзларини ишончларини асосан  ўзини гарантяланган  даромадини табиий офат ва хосилни йўқотганда хам  сақлаб қолувчи фермерга берадилар.
«TEMIRY’OL-SUG’URTA»МЧЖ сугурта компанияси  қишлоқ хўжалиги суғуртаси бозорида пешқадамлардан бири .Бизнинг доимий мижозларимиз  қаторига ўзини молиявий барқарорлигига қайғурадиган  фермер хўжаликлари киради .
Қишлоқ хўжалиги хайвонлари суғуртаси.
Амалдаги суғурта қоидалари доирасида қишлоқ хўжалиги хайвонларини хар хил кўзда тутилмаган ходисалар натижасида нобуд бўлиши ва мажбурий бўғизланиши эхтимолидан суғурталанадилар.Қишлоқ хўжалиги хайвонларини суғурталаш туфайли ,айниқса қимматбахо,зотдорларини,мол эгаси  қимматбахо мулкни йўқотилишидан хотиржам  ва ишончли химояланган.
Суғурта предмети  сифатида  йирик шоҳли бир хил зотли  қорамолдир(бутун подаси ёки улардан айрими).Бунда  суғуртачи томонидан  қорамолни парвариш қилиш шароитлари  ва ҳақиқатда  вакцинация қилинганлиги хақидаги  далолатини хисобга олади.
Суғурта объектлари

  • Йирик шоҳли қорамол;
  • кичик шоҳли қорамол
  • Отлар;
  • Кийиклар;
  • Чўчқалар;
  • Қуёнлар;
  • мўйна хайвонлар;
  • Бошқа қишлоқ хўжалиги  хайвонлари.
Қишлоқ хўжалиги хайвонларини  суғурталашда базавий тариф ставка суғуртачи томонидан қўшимча коэффициентлар ёрдамида ўзгартирилиши мумкин.Бу қуйидаги кўрсатгичлар:
  • хайвон тури;
  • умумий бош сони;
  • суғурта шартлари(амал қилиш муддати,франшиза,бадални тўлаш усули)

Қишлоқ хўжалик хайвонларини суғуртаси суғурталанувчини  қуйидаги хавф-хатарлардан ишончли химоя  билан таъминлайди:
  • Касаллик;
  • ёнғин;
  • Баҳтсиз ходисалар
  • Табиий офат
  • Ўғрилик,талончилик,босқинчилик,учинчи шаҳсларни ноқонуний харакатлари
  • Ер усти транспортлари ва ўзини ўзи бошқарадиган  мошиналар босиб кетиши
  • Давлат ветеринария  хизмати  эпизоотия  ёки даволанмас касалликни олдини олиш доирасида хайвонларни мажбурий бўғизлаш.
Қишлоқ хўжалиги экинларини хосилдорлиги ва кўп йиллик  кўчат экинларни суғурта қилиш
            Фан ва техникани барча эришилган ютуқларига қарамасдан,одам учун энг мухим тармоқ - қишлоқ хўжалиги хозирги давргача об-хавони инжиқлигига  боғлиқ.Жалали ёмғирлар ёки давомий  қурғоқчилик қишлоқ хўжалиги ходимларига  хақиқий  офатдир.Кишлоқ хўжалиги маҳсулотлари  ишлабчиқарувчилар манфаатини  химоя қилишга мўлжалланган cуғурта маҳсулоти бу   экинлар  ва кўп йиллик   экинларни ихтиёрий суғуртасидир.
            Қишлоқ ҳўжалиги экинларини хосилини суғурта қилиш – бу  самарали ва унумли фаолият юритишни  узвий қирраларидан биридир. Агар хосил бўлмаса -фойда хам бўлмайди.Суғурта аграр компанияга ,энг қийин вақтларида,  “бир маромда “ туриш имкониятини яратади.Амалдаги суғурта Қоидаларига кўра қишлоқ хўжалиги экинлари хосилини ва кўп йиллик ,хамда кўп йиллик кўчатларни суғурталаш мумкин.
Суғурта объекти :
            Қишлоқ хўжалиги  экинларини хосилдорлиги (донли,дуккакли,ёғли,техник,ем-хашак,полиз экинлари, картошка,сабзовот,узум,мевали,реза мевали,ёнғоқ,чой ва бошқ) ва экилган қўп йиллик  экинлар (узумзорлар,мевали,реза мевали ,чой ва бошқ.).
            Тақдим этиладиган суғурта қопламаси  қуйидаги рисклардан химоялайди:
  • Хафвли номланган   қишлоқ маҳсулотлари етиштирилишига зид табиий ўзгаришлар;
  • Ёнғин,яшин зарбаси;
  • зарарли хашоратлар ,кассалликлар,ёввойи хайвонлар,қушлар;
  • Учинчи шаҳсларни жиноий харакатлари;
  • суғориш манбъаларидаги сувсизлик ва  сувни етишмовчилиги хафвли деб номланган  хавфли табиат ўзгаришлари ;
  • учар объектлар ёки уларнинг синган қисмларини экин майдонларига қулаши;
  • Ҳалокотлар (иссиқлик узатилишини тўҳтатилиши,электроқувват танқислиги,сув етишмовчилиги ва х.к.)
Суғурта қиймати
-қишлоқ хўжалик  экинлари бўйича-  хосилни  хисобланган қиймати(ўртача 1 гектардан олинадиган хосилдорлик дан келиб чиқиб) ва амалдаги нарҳлар( харид нарҳи ва сотув нарҳи ) бутун  хосил олинадиган хамма майдонга нисбатан ёки экин майдонига нисбатан;
-кўп йиллик  экинлар бўйича – суғурта шартномасини  тузиш кунига  шаклланган хақиқий қиймат мевали кўп йиллик экинларни  хосил қийматини хисобга олганда.

Суғурта даври
- қишлоқ хўжалик  экинлари бўйича -экиш муддатидан хосил оладиган муддатигача ;
- кўп йиллик  экинлар бўйича- қишга  кетиш кунидан (вегитация даври)кейинги қишга кетиш давригача(вегитацияни тухтатилиши).
            Қишлоқ хўжалик экинлари суғуртаси қилиш тарифлари  якка тартибда хар бир конкрет холат учун  белгиланади  ва экиннинг турига, етиштириладиган худудига,танланган рискларга, суғурта муддати, франшиза ва бошқ. боғлик бўлади;
Қишлоқ хўжалик техникаси суғуртаси
            «TEMIRY’OL-SUG’URTA» МЧЖ суғурта компанияси Сизга маҳсус тарифлар бўйича  қишлоқ хўжалиги техникасини суғурта қилиш дастури билан фойдаланишингизни  таклиф қилади.Сиз керакли маслаҳатларни  Компаниямиз  мутахассисларидан олишингиз мумкин.Бунинг учун  Сиз биз билан ўзингизга қулай усулда боғланишингиз мумкин.
            Мазкур маҳсулотимиз бўйича суғуртага қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ва чорвадорлик мақсадлари учун мўлжалланган  ва мутасадди ташкилотларда расмийлаштирилиши лозим бўлмаган тракторлар,узини ўзи бошқарадиган  қишлоқ хўжалиги  мошиналари,ва улар билан  ишлатиладиган прицеплар,яримприцеплар,ва прицеплаш учун мўлжалланган мосламалар,осма ,алмаштирилиши кўзда тутилган ускуна ва бошқ.олиниши мумкин.
            Мазкур маҳсулотимиз доирасида суғурта қилинадиган рисклар қуйидагилардан иборат:
  • Ёнғин
  • Портлаш
  • Табиий офатлар
  • Тўқнашувлар
  • Йўл харакати ходисалари
  • Йўл харакати ходисалари,маҳсус транспорт  воситасида ташиш ишлари
  • Ўғрилик ва олиб қочиш
  • Учинчи шаҳсларни ноқонуний харакатлари
  • Учиш аппаратлари ва бошқа предметларни қулаши
  • Хайвонлар хужуми

Техникани суғурталаш учун:
  • Cуғурта  аризасини тўлдиринг
  • Компания вакилларига кўриб чиқиш учун мулкингизни тақдим этинг
  • Суғурта шартномасини тузинг
  • Шартномага мувофиқ суғурта мукофотини тўланг
САЙТ НАХОДИТСЯ НА СТАДИИ РАЗРАБОТКИ
Служба контроля качества