ХАЙВОНЛАРНИ ТРАНСПОРТИРОВКА ПАЙТИДАГИ СУҒУРТАСИ

«TEMIRY’OL SUG’URTA» МЧЖ суғурта компанияси ўз мижозларига  узларини уй хайвонларини  ташиш вақтида  суғурта қилишни тавсия қилади. Бу дастурдан фойдаланиб мижоз, хайвонлар  бартараф этиб бўлмайдиган  халокатга учраганда, ўзини юзага келиши мумкин бўлган моддий йўқотишларидан химояланади.Мазкур дастурда хайвонларни халокат  ёки йўқотишлардан суғурта қилиши мумкин.
            Суғурта шартномаси қишлоқ хўжалиги ёки уй хайвонлари  ва парандалари эгалари бўлмиш юридик ва жисмоний шаҳслар билан (ш.ж. тадбиркорлик фаолияти юритувчи субъектлар) тузилади.
            Хайвонларни нарҳи қуйидаги хужжатлар билан тасдиқланиши мумкин:

  • корхонани асосий воситалар хисобини юритувчи китобидан кўчирма;
  • гаров шартномаси (агар хайвон ёки парранда гаров объекти бўлиб суғурта қилинган бўлса);
  •  хайвонлар ёки парандаларни суғурта  шартномаси тузиш пайтидаги хажми  бошқа хужжатлар билан тасдиқланган бўлса;
            Агар суғурта ходисаси  гўшт берадиган зотли хайвон ёки паррандалар билан  юз берган бўлса, суғурта суммаси хайвон ёки паррандани  1 кг тирик вазнининг бозор қийматига  тўғри келиши мумкин.
Хар хил турдаги хайвонларни  ташишга мўлжалланган транспорт  техник томондан  соз,ювилган ва зарур пайтларда дезинфекцияланган бўлиши шарт, хамда  бундай юкларни  транспортировка қилиш қоидалари ва нормаларига тўғри келиши лозим.
            Хайвонларни  ташув вақтида  суғурта қилишда қуйидаги  шартларга амал қилиш лозим:
  • Юк жўнатувчи  ташув пайтида хайвонларни кузатиш ва қараш учун  кузатувчи (экспедитор) қўйиши лозим.Экспедиторни  вазифасига  хайвонларни ташувга қабул қилиш,йўлда уларга қараш,суғориш,ем бериш,мосламаларни  кузатиш,қўриқлаш, юқ қабул қилувчига топшириш киради;
  • хайвонларни  Ўзбекистон Республикаси конунчилигига кўра расмийлаштирилган ветеринар кузатувчи  хужжатлари мавжуд бўлган тақдирдагина   ташувга қўйилади.Хайвонлар учун  йўлга мўлжалланган ем хашак учун хам лабораторияни сифат  текширувларидан ўтганлиги хақидаги  ветеринар гувоҳнома берилади;
  • Барча хайвонлар  транспортга юкланишидан олдин махаллий вереринария бошқармасини вакиллари  ва хужаликни (корхонани) ветеринари томонидан биргаликда кўрувдан ўтказилиши лозим. Кўрув пайтида хайвонларни соғлиғи холати аниқланиб транспортровкага қўйилиши ҳақидаги қарор қабул қилиниши лозим.
  • Транспорт воситаси ёки контейнерда  хайвонларга табиий холатда туриши,бири бирига халақит бермасдан ётиши  ёки туриши учун ва жарохат ёки йўқотиш холлари бўлмаслиги учун  етарли жой ажратилади (белгиланган нормативлар бўйича).
  • Ташилаётган хайвонлар жисмоний холатини аниқлаш,транспортировка шартларини назорат қилиш учун хар 5-6 соатларда кўрувдан ўтказилади.
  • автотранспортда ёки темирйўл транспортида ташув жароёнидаги суғориш ва ем хашак бериш учун тўхташ жойи юк ташувчини махаллий қишлоқ хўжалигини назорат қилувчи органлари билан аввалроқ келишилиши лозим. Гўнгларни ташув пайтида мўлжалланмаган жойларга ташаш  тақиқланади.
  • Хайвонларга йўлда 12 соатдан кўпроқ йўл юришса уларни хар 10-12 соатда  3-4 соатлик транспортдан туширилиб  ем бериш ва суғорилиши учун дам берилиши лозим;
  • Хайвонлар автотранспорт ёрдамида  ташилганда  асфалтлаштирилган  йўлларда соатига 60 км тезлик билан харакатланишга, тошли йўлларда эса  -40 км, тупроқли йўлларда эса  соатига -25 км рухсат берилади. Харакатланиш бир текисда бўлиши лозим.
  • хайвонлар ва парранда ташув пайтида йўлда касалланса ёки қирилиб кетса  экспедитор  дархол  бу хақда яқинидаги ветеринар муассасага мурожат этиши лозим.Манзил томон кейинги харакатланиш фақат хайвонларни кўрувдан ўтказган ветврач руҳсати билан амалга оширилади ва ветеринар гувохномада тегишли белги қўйилади.
  • зарурати туғилганда транспорт воситасидан йўлда касалланган хайвонни ёки уни ўлигини тушириш масаласи  маҳаллий қишлоқ ҳўжалиги назорати ветеринар-санитар  тадбирларни белгиловчи (даволаш,сўйилишга юбориш,ўлиқ хайвонни утилизация қилиш тартиби) ветеренария бошқармаси органи билан келишилган холда амалга оширилади.
Хайвонларни  ташув пайтида юзага келадиган суғурта қилиниши зарур рисклар қуйидагича:
            Одатда  суғурта қилиш “Барча рисклар учун” (“За все риски”) рисклар базаси асосида  амалга оширилади ,қўшимча бўлиб суғурта қопламасига   хайвонларни ташув жароёнидаги баҳтсиз ходиса натижасида   қирилиши риски  хам киради. Бахтсиз ходиса деб хаёт билан боғлаб бўлмайдиган шикастланиш ёки хайвонларни  яроқсиз холга    олиб келганлик тушунилади:
  • офтоб/иссиқлик уриши;
  • бўғма (асфикция) ;
  • совуқланиш (хавфли табиий гидрометериологик  ходиса  натижасида организмни кераклигидан зиёд совуқланиши);
  • жарроҳлик шикастланиш;
  • захарли хашоротлар чақиши.
Хайвонларни  ташув пайтидаги суғурта қилишдаги истиснолар( стандарт талабларга қўшимча):
  • Ташув пайтида бошланган хайвонлар урғочиларини хомиладорлик  ва туғиш жароёнида ўлиши ёки яроқсизлик даражасига келиши
  • хайвонларни  ташувдан олдин ёки ташув пайтида но эпизоотик,эпизоотилик ва бошқа оммавий  характерга эга  юқумли касалликлар натижасида  ўлиши ёки яроқсиз холга келиши.
Хайвонларни ташув пайтида суғурта қилиш учун суғурта қиймати ва тарифлари  фақат якка тартибда хисобланади  ва кўпгина факторларга боғлиқ,бу:
  • Хайвонлар,балиқлар ёки парранда тури;
  • транспорт тури
  • Йўналиш
  • Суғурталанган юкни қиймати
  • франшиза хажми-одатда  пул бирлиги ёки фоиз хисобида эмас ,балки қорамолни ,балиқ ёки паррандани бош сонида  хисобланади;

Хайвонларни ташув пайтида суғурта қилиш дастурлари  ва суғурта тарифлари  хақида батафсил маълумот олишингиз учун  «TEMIRY’OL SUG’URTA» МЧЖ суғурта компанияси мутахассислари билан ўзингизга қулай усулда боғланинг.

САЙТ НАХОДИТСЯ НА СТАДИИ РАЗРАБОТКИ
Служба контроля качества