ХАРАКАТЛАНАДИГАН ТЕМИРЙЎЛ СОСТАВИ СУҒУРТАСИ

Темирйул транспорти  энг хавфсиз транспорт тури хисобланади.Шунга қарамасдан, темирйўл транспорти  эксплуатацияси жароёнида хар хил факторлар  натижасида  зарарлар,ш.ж. одам назоратига бўйсунмас ходисалар, юзага келиши мумкин.Бу зарарлар корхона  фаолияти учун сезиларли молиявий зиённи олиб келиши мумкин.Фақатгина режалаштирилмаган таъмирлаш натижасида темирйўл транспортини туриб қолиши  сезиларли молиявий зарарларга олиб келиши мумкин,мазкур транспортни нобуд бўлишини хисобга олмаганда. Харакатдаги темирйул транспорти  суғуртаси бу  юзага келадиган зарарларни қопланиши гаровидир ва корхона  фаолиятини самарасини оширувчи омилдир.
            «TEMIRY’OL SUG’URTA»МЧЖ суғурта компанияси 2002 йил 9 апрелда “Ўзбекистон темир йўллари “  АЖ  темирйул компанияси ташаббуси билан    ташкил этилган.Шундай қилиб,темирйул транспорти билан боғлиқ рискларини  суғурталаш компания ривожланишидаги  устивор  йўналишлардан биридир.
            Темирйўл транспорти воситаларининг суғуртаси темирйўл транспортларига эга компанияларга йўналтирилган ва дастлаб бош шартномани тузилишини кўзда тутади
            «TEMIRY’OL SUG’URTA»МЧЖ суғурта компанияси суғурталаш учун  турли хил темирйўл транспорти воситаларини олади агар мазкур воситалар техник соз  холда бўлса.
            Суғурта объектлари.
Суғурта объекти  бу  суғурталанувчининг харакатланувчи  темир йўл составига нисбатан эгалик қилиш,фойдаланиш ва бошқариш билан боғлиқ мулкий манфатидир.
            Суғуртага  барча  темирйул транспорти воситалари қабул қилинади агар мазкур воситалар техник соз  холда бўлса:

  • локомотивлар(электровоз,тепловоз,паровоз,газотурбовоз ва х.к.)
  • харакатдаги мотор-вагон  состави- моторвагон поездларини шакллантирадиган мотор ва прицеп вагонлар (электропоезд,дизелпоезд ва автомотристлар ва х.к);
  • юк ташувчи вагонлар;
  • пассажир вагонлари;
  • маҳсус харакатланувчи состав- қурилиш,таъмирлаш ва хизмат кўрсатишга мўлжалланган  техникалар йиғиндиси.
            Суғурта химояси
            Суғурта  химояси  темир йўл составининг    халокатга учраши  ёки шикастланишидан тақдим этилади қуйидаги холатлар натижасида тақдим этилади:
  • халокатга учраши,тўқнашув,релс изидан чиқиб кетиши,
  • ёнғин ,портлаш
  • табиий офатлар (ер қимирлаши,бўрон,дўл,довул,жала,қуюн,яшин уриши ва бошқа табиий фалокатлар)
  • кўчки,ўпирилиш
  • ўғрилик,талончилик,босқинчилик
  • бошқариладиган ва бошқарилмайдиган  учиш аппаратларини  қулаши


Транспорт воситалари  техник соз холда бўлиши ва Ўзбекистон темир йўлларини эксплуатация қилиш қоидаларига мос келиши лозим .Транспорт воситалари белгиланган  тартибда  расмийлаштирилган бўлиши лозим.

Суғурта мукофоти

            Темир йўл транспортини суғурталаш   нарҳига  режа асосида ва режадан ташқари  ўтказилган  таъмирлашларни сони ,эксплуатация тумани, ёнғин хавфсизлиги меъёрларига риоя қилиниши,суғурталанган рисклар рўйхати,франшизани мавжудлиги ва миқдори,қоплаш лимити ва х.к.


Корхонангиз учун мазкур суғурта маҳсулоти ва тарифлари хақида батафсил маълумотлар олиш учун «TEMIRY’OL SUG’URTA»МЧЖ суғурта компанияси мутахассислари билан ўзингизга қулай усулда боғланишингиз мумкин.

САЙТ НАХОДИТСЯ НА СТАДИИ РАЗРАБОТКИ
Служба контроля качества